МХДҚ 2010 йили июнь воқеасида милиционерни ўлдирганликда гумон қилинган икки кишини қўлга олди

124

МХДҚнинг ходимлари 2010 йили миллатлараро низо вақтида ИИВ ходимини ўлдирганликда гумон қилиб Сузоқ туманининг икки турғунини қўлга олди. Бу ҳақда 1 июнда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.

Қўлга олинганлар 37 ва 47 ёшдаги одамлар.

«Қўлга олинган фуқаролар 2010 йили июнда Жалолобод вилоятида бўлган оммавий тартибсизликка фаол қатнашгани ҳамда ИИВнинг милиция подполковнигини Сузоқ туманидаги Сузоқ қишлоғида шафқатсизларча ўлдиришда қатнашгани аниқланди. Аммо 2010 2011 йили тергов вақтида уларнинг шахси аниқланмай қолган», — дейилади билдирувда.

Қўлга олинганлар. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Қўлга олинганлар МХДҚнинг Жалолобод вилояти бўйича тергов қамоғига киритилди. МХДҚ 2010 йилнинг июнь воқеаларини ташкилотчиларини ва фаол иштирокчиларини аниқлаш ва жавобгарликка тортиш бўйича комплекс ҳаракатларни давом эттираётганини таъкидлади.

Шунингдек, МХДҚ 2010 йилнинг июнь ойида ўзгача оғир жиноят қилганларга нисбатан жиноятнинг эскириш муддати қўлланилмаслигини қўшимча қилди.

2010 йилдаги этник можаро

2010 йилнинг 10 июндан 14 июнгача Ўш Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида низо чиққан — шу кунлари Ўш билан Жалолободнинг кўчаларида комендантлик соати ва фавқулотда ҳолат эълон қилинган. Минглаган бинолар ёниб, ҳарбий ходимлар билан милициянинг қурол-яроғи ва махсус техникаси босиб олинган.

Ўлканинг жанубидаги тўқнашувда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, 426 одам ҳалок бўлиб, мингдан ортиқ одам яраланган, моддий зарар эса 2,2 млрд долларга яқинлашган.

Бош прокуратура июнь воқеаси бўйича 5 642 жиноий иш қўзғаган. Уларнинг энг кўпи «Ўғирлаш», «Мулкка қасддан зарар етказиш ёки йўқ қилиш», «Автомобилни ёки бошқа автомототранспорт воситаларини эгаллаб олиш» ва «Қотиллик» моддалари билан қайд этилган.

Бу жиноятларнинг 360 фош қилинган — бу умумий жиноятларнинг 6,3 фоизини ташкил қилади. Умумий 511 киши айбланган. 3919 жиноят ишининг тергови вақтинча тўхтатилган ва 13 иш умуман ёпилган. 1391 иш бошқа жиноят ишлари билан терговда.