Ленин округидаги сайлов: Яна бир номзод Улан Сариев овоз сотиб олишда гумонланмоқда

161
Сурат: МХДҚ

Ленин округидаги 28 майда муддатидан олдин ўтказилган сайловда иккинчи ўринда энг кўп овоз олган номзод Улан Сариев овоз сотиб олишда гумонланмоқда. Бу ҳақда 1 июнда МХДҚдан маълум қилишди.

Маълумотга кўра, «Сайловчиларнинг овозларини сотиб олиш» моддаси асосида қўзғалган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Натижада парламент депутатлигига номзод Сариев ва унинг атрофидагилари ташвиқот вақтида «сайловчиларни сотиб олишга ҳаракат қилиб, сайлов фондига кирмаган маблағларни ва маъмурий ресурсдан фойдаланган ва сайловчиларни ташигани» ҳақида далиллар олинган.

Ҳозирда хавфсизлик қўмитаси томонидан қўзғалган жиноят иши асосида тезкор тергов ишлари давом этмоқда. Махсус хизматдан терговнинг натижасида йиғилган материаллар марказий сайлов комиссиясига юборилишини таъкидлашди.

Айбловлар бўйича Сариев ва унинг ташвиқотчилари изоҳ беришмади.

Ленин туманидаги сайлов

28 майда Бишкекдаги бир мандатли №26 Ленин сайлов округида муддатидан олдин депутатлик сайлови ўтган. Депутатликка номзод Улан Сариев 11,88% овоз билан иккинчи ўринга чиққан — унга 2070 сайловчи овоз берган.

Сайлов натижаси бўйича олдинга чиқиб 35,83% овоз олган номзод Дамира Ниязалиеванинг устидан 29 майда «Овоз сотиб олиш» бўйича иш қўзғалган. Унинг штаби тинтув қилиниб, муҳрланган. Бунга интернетда тарқалган аудио асос бўлгани маълум қилинган.

Ниязалиеванинг ташвиқотчиларидан бири телефондаги суҳбати дейилган ёзув 29 майда тарқаган. Унда овоз сотиб олиш ҳақида сўз бўлган. Бироқ Ниязалиева аудиони монтаж деб атаб, буни «рақибларни овозларни бекор қилиш ҳаракати» деб билдирган.

31 майда «Овоз сотиб олиш» бўйича қўзғалган жиноят иши асосида Ниязалиева штабида ишлаган икки киши қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилган. Ҳозирда улар тергов билан ҳамкорлик қилмоқда.

МСКнинг маълумотига кўра, сайловда овоз беришга округдаги сайловчиларнинг 13,95% қатнашди. Бу ҳудудда 125 мингга яқин сайловчи бор.