Депутат Камила Талиева ТИВга қарашли Дипломатия академиясининг халқаро муносабатлар ва ҳуқуқ кафедрасининг бошчиси Айнура Жоробековани «миллий крокодиллар» деган сўзи учун жавобгарликка тортиш кераклигини билдирди. Бу ҳақда халқ вакили парламентнинг 31 майдаги йиғинида билдирди.
Талиеванинг фикрича, Жоробекова қирғиз тилини ёқлаган қирғизларни крокодиллар деб атаб, «қирғиз халқини масхара қилган». У академия профессорининг сўзи «Ирқий, этник, миллий, диний ҳудудлараро низони қўзғатиш» моддасига киришини қўшимча қилди.
«Профессорни жавобгарликка тортиш керак», — деб билдирди халқ вакили.
Спикер Нурланбек Шакиев бу воқеага «зудлик билан реакция қилиб», Ташқи ишлар вазирлигига текширишни топширганини билдирди. Унинг фикрича, Жоробекова томонидан «қирғиз халқига нисбатан кечириб бўлмас сўзлар айтилган».
Ташқи ишлар вазирлигига қарашли Дипломатия академиясининг кафедра бошчиси Айнур Жоробекова 16-17-майда Россияда ўтган «Валдай» клубининг Марказий осиё бўйича учинчи конференциясига қатнашди. Йиғинда у Қирғизистонда рус тили қанчалик тарқалганини, рус тили ва қирғиз тилида дарс берган мактабларнинг сони тенг эканини айтган.
«Бизнинг миллий крокодилларга ёқмаса ҳам олийгоҳларда рус тилида ўқитиш устиворлик қилади, шунингдек босмахона маҳсулотлари, газеталар, менимча ⅔ рус тилида. Кейин албатта, барча каналлар», — деган у.
Жоробекованинг айтган сўзига ижтимоий тармоқларнинг қирғиз тилли сегменти реакция қилган.
Жоробекова унга нисбатан танқидлар айтилганда, кечирим сўраб, фуқароларнинг унинг сўзларини маъносини нотўғри тушуниб олишганини билдирган. Унинг айтишича, «крокодил» термини миллат масаласида жамоатчиликни қўзғаганларга нисбатан қўлланилади.