Садир Жапаров: Осмон шаҳри қурилиши 30 июнда бошланади

91

Президент Садир Жапаров 30 июнда Иссиқкўл четига қуриладиган Осмон экология шаҳрининг қурилишига капсула солинишини маълум қилди. Бу ҳақда президент Чолпон-Ата шаҳридаги янги истироҳат боғининг очилишида айтди.

Президент лойиҳанинг иш қоғозларини тайёрлашга 1,5 йил кетганини билдирди.

«Келажакда шаҳарда 500 мингдан 700 минггача одам яшайди. Шаҳарнинг умумий майдони — 4 минг гектарни ташкил қилади. Уни ҳам ташқи инвесторлар [қуради]. Биз, Қирғизистон бир сом ҳам пул сарфламадик», — деб билдирди Жапаров.

Шунингдек, у маҳаллий оқсоқолларги мурожаат қилиб, ёшлар инвестордан пул талаб қилиб ёки шаҳар қурилишига тўсқинлик қилмаслиги учун уларга тарбия беришни илтимос қилди.

Бунгача Осмон шаҳрини қуришга жанубий Кореядан келган компания 1 миллиард доллар инвестиция киритишга тайёрлигини маълум қилган. Аммо компаниянинг номи маълум қилинмаган.

Осмон шаҳрини Иссиқкўлнинг четига қуришни исташмоқда. Унинг лойиҳаси 2021 йилнинг ярмида таништирилган. Ҳукумат лойиҳа Бишкекни бўшатишга шароит яратиб, ўлкада туризмни ривожлантиришга йўл очишини билдирган.

Муаллифларнинг фикрича, шаҳар 500 минг доимий яшовчига мослаштирилади, бутун эко-шаҳарнинг ўзи 7-10-йиллик муддатда қурилади. Иқтисод вазирлиги шаҳар қурилишини 20 млрд долларга баҳолаган.