Новқатда оилавий шифохорлар гуруҳининг хизмат машинаси ёниб, ҳайдовчи жабрланди

118

Ўш вилоятининг Новқат туманида оилавий шифокорлар гуруҳининг хизмат машинаси ёниб кетиб, ҳайдовчи енгил жароҳатланди. Воқеа жойидан олинган видео ижтимоий тармоқларга тарқалди.

«Турмуш» нашри воқеа 30 майда бўлганини ёзди. Новқат ҳудудий шифохонасининг бошчиси вазифасини бажарувчи Марип Ташиев нашрга ёнган машина санитар хизматларда «баъзан қўлланилганини» айтди.

«Бу машина билан дори-дармон, чойшабларни ташиб туришган. Тез ёрдам хизмати кўрсатилмайди. Ҳайдовчи жароҳат олган. Ҳозирда аҳволи яхши», — деб билдирди Ташиев.

Воқеанинг гувоҳлари ҳайдовчи ёнғинни ўзи ўчиришга ҳаракат қилиб, натижада қўли ва юзи жабрланганини билдиришди.