Бишкекнинг Биринчи Май туман суди депутат Надира Нарматованинг ўғлини ҳеч қаёққа кетмаслик тилхати билан бўшатди. Бу ҳақда суднинг матбуот хизматидан билдиришди.
Суд бу қарорни 11 май куни, МХДҚнинг терговчининг илтимоси асосида шундай қарор қабул қилгани маълум бўлди.
Оммавий ахборот воситалари 1 майда хусусий манбаларга таяниб, депутатнинг ўғли ҳибсга олинганини ёзишган. У Давлат божхонаси хизматида ишлаб юргани ва бош прокурор Курманкул Зулушевнинг қайниси қўлга олинган жиноят иши бўйича қўлга олингани хабар қилинган.
18 мартда МХДКнинг матбуот хизмати Хитойдан контрабанда товар ташишда гумонланиб, олти нафар божхона ходими ва уч тадбиркор қўлга олингани ҳақидаги маълумотни эълон қилган. Маълумотда давлатга етказилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1 млрд.
Давлат қўмитасидан ҳибсга олинганлар орасида юқори хизматдаги шахсларнинг қариндошлари борлигини айтишган, бироқ кимларнинг яқинлари эканини аниқ айтишмаган. Кейинроқ уларнинг орасида бош прокурорнинг қайниси бор экани маълум бўлган.