«ИИВга ён босиб қўйди». Рузахунов Олмати туман судининг устидан шикоят қилишини айтди

121

Қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов Остона шаҳрининг Олмати туман судининг устидан юқори инстанцияга шикоят қилади. Бу ҳақда у 26-майда «Азаттиқ»қа билдирди.

Мусиқачи уни калтаклаган қозоғистонлик милиция ходимларини таниганини, терговда уларнинг қилмишлари деярлик исботланганини таъкидлади.

Рузахунов калтаклангандан кейин сўроқ бераётган видеоси Қозоғистоннинг Ички ишлар вазирлиги орқали қандай қилиб тарқаб кетгани тушунарсиз бўлаётганини айтди. У суд ИИВга «жон босиб қўйди» деб ҳисоблайди.

19-майда Остона шаҳрининг Олмати туман суди мусиқачининг обрўсини, шаънини ҳимоя қилиш бўйича Қозоғистоннинг Ички ишлар вазирлигига нисбатан даъво аризасини қаноатлантирмаган.

Судга қатнашган Қозоғистоннинг ИИВнинг матбуот хизмати етакчиси видео тасвир қандай қилиб телеканалнинг қўлига текканини «айта олмайман» деб билдирган.

Рузахуновнинг қўлга олиниши

Викрам Рузахунов ўтган йили Қозоғистонда бўлган Январь воқеаларида қўлга олиниб, қийноққа солинган. Мусиқачи қовурғалари синдирилганини, видеога ёздирилган сўзларни куч билан ёдлатишганини айтган.

Рузахуновни қийноққа солиш иши бўйча жиноят иши ўтган йилнинг 10-февралида қўзғалган. 2022-йилнинг декабрида қирғизистонлик жазмен Викрам Рузахуновни қийноққа олингани бўйича жиноиш ишни текшириш экспертизаси тайинлангани сабаб вақтинча тўхтатилган эди.

Мусиқачининг ўзи журналистларга 2022-йилнинг сентябрь ойида адвокати билан бирга Қозоғистонга бориб, тергов ишларига қатнашиб, уни қийнаш ва ноқонуний қўлга олишда қатнашган полиция ходимларини таниганини айтиб берган.

Рузахунов уни «ўлдиришга ҳаракат қилган» полиция департаментининг етакчисини ҳамда «қамоқдаги вақтида калтаклаб» сўроққа олганларни жавобга тортиш керак деб ҳисоблайди.