25 май куни қамоқдаги сиёсатчи «Кампиробод иши»нинг фигуранти, қамоқдаги сиёсатчи Равшан Жээнбековнинг рафиқаси, Салкинай Алимбаева МХДҚнинг тергов изоляторига қамоққа олинди. Бу маълумотни «Азаттиқ» нашрига унинг адвокати Разак Ашимбаев тасдиқлади.
Адвокатнинг айтишича, Алимбаева тушга яқин махсус хизматга сўроқ бергани кирган, қайси иш билан боғлиқ экани ҳозирча номаълум. Ашимбаев унинг қамалганини фақат кечқурун эшитганини қўшимча қилди.
Салкинай Алимбаева саккиз соат сўроқ бериб, ундан сўнг МХДҚнинг ТИЗОсига қолдирилганини ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова ҳам ёзди. Унинг сўзларига кўра, унга адвокат билан учрашиш имконияти берилмаган.
Жээнбеков ва Алимбаеванинг ўғли Азат Равшан ўзининг фейсбук саҳифасида онаси билан туш вақти соат 12:00 дан бери боғлана олмаётганини ёзди.
«Онамни бугун куч билан МХДҚга сўроққа олиб кетишганини бир неча соат олдин билдим. Ташиевнинг фақат оилага ва мухолифатчиларнинг хотинларига босим ўтказиш қобилияти қўлидан келадиган иш ўхшайди. Кези келганда айнан шуни ўзи кўради. Унинг ота-онасига осилиб бўлмайди, бошқаларникига бўладими?» — деди у.
Бу ҳақда МХДҚ ҳозирча маълумот бермаган.
Жээнбеков Кампиробод иши бўйича қўлга олиниб, Бишкекдаги №1 тергов ҳибсхонасида ўтирибди. Унга «Оммавий тартибсизлик уюштириш» моддаси бўйича айб қўйилган. Шунингдек, «Қўйтош воқеалари» бўйича яна бир иш қўзғатилган.
Мухолифатчи сиёсатчи парламент сайловига Ленин туманидан қатнашмоқда. Овоз бериш 28 майда бўлиб ўтади.