Сузоқда ўз қизини 10 йил давомида зўрлаган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

160

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида ўз қизини 10 йил давомида зўрлаган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда 25 майда жабрланувчининг адвокати Мунара Акилбекова «Азаттиқ»қа маълум қилди.

Унинг айтишича, зўрловчига қўйилган барча айблар судда исботланган.

«Тергов давомида унга 42 эпизод бўйича айблов қўйилди – у Жиноят кодексининг барча 154 ва 155-моддалари бўйича айбдор деб топилди. Ҳар бири учун 15 йил деб ҳисоблаб, барча жиноятларни қўшиб, умрининг охиригача жазо тайинлади», — деди Акилбекова.

28 мартда 43 ёшли эркак ўз қизини зўрлаганликда гумонланиб қўлга олингани маълум бўлган. Шундан сўнг жабрланувчи журналистларга зўравонлик ҳақида гапириб берган.

Унинг сўзларига кўра, отаси уни биринчи марта етти ёшида зўрлаган, унда онаси туғруқхонада бўлган. Шундан сўнг жиноятчи қизига таҳдид қилиб, 10 йил давомида зўрлаган. Жабрланувчининг онаси жиноят ҳақида фақат 10 йилдан кейин хабар топган.