Президентнинг ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков МТРКнинг ходими, жамоат арбоби Кадирали Кошалиевнинг қочқин президент Курманбек Бакиев билан қилган суҳбати бўйича 22 майда фикр билдирди.
У халқ қурилтойининг раиси бўлиб, Бакиевдан интервью олган Кошалиев атрофидаги муҳокамани «сиёсатлаштиришнинг кераги йўқ» деб ҳисоблайди.
«Унинг журналист қатори собиқ президентлар Аскар Акаев, Курманбек Бакиевдан олган интервьюларини ўзининг танлови, касбий изланиши деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, тайёрлаган суҳбати давлат ахборот воситаларида ёритилмаганини таъкидлаймиз», — деди у.
Орунбеков Кошалиевни Халқ қурултойининг оқсоқоллар кенгаши раислигидан «бўшатиш талабини қўйганлар» борлигини таъкидлаб, раҳбар қурултойнинг белгиланган муддати тугаганда, кейинги Халқ қурултойида янги тайинланишини таъкидлади.
Ҳозир «Халқ қурултойи ҳақидаги» қонун лойиҳаси парламент муҳокамасида. Аммо қурултойнинг вақтинчалик қонунида делегатлар бир йилга сайланиб, раис оқсоқоллар кенгашини бошқариши айтилган.
Бунгача Кошалиевни олдин Бакиев, кейинчалик Акаев билан қилган суҳбати ютубда эълон қилинган. Суҳбатнинг бошига МТРКнинг «Кыргыз ааламы» кўрсатувининг белгиси қўйилган. МТРК бу бўйича ички текширув бошлаган.
Кейин Таласда қурултойнинг делегатлари йиғилиб, Кошалиевнинг қочқин президент билан суҳбатидан норози бўлиб, уни раисликдан кетишини талаб қилишган. Кошалиев эса постидан кетмаслигини айтган.
Қирғизистондаги эркин ОАВнинг ҳолати
Қирғизистонда ҳукуматнинг ОАВга ва сўз эркинлигига нисбатан босимининг янги тўлқини сезилмоқда. Бунга суриштирувчи журналист Болот Темировни давлатдан чиқарилиши, «Азаттык Медиа»нинг ОАВ сифатида фаолияти тўхтатилиши ва журналистлар билан блогерларнинг тез-тез сўроққа чақирилиши бунга аниқ мисол бўлади.
Бироқ Орунбеков «Азаттык» атрофидаги ҳолатни муҳокама қилиб, «қирғиз ҳукумати сўз эркинлиги ва демократик жамиятнинг принципларини ҳимоя қилишга берилганини», ўлкада «мустақил ОАВни тўлиқ ишлаши учун барча шароитлар яратилганини» билдирган.
Ҳукумат бошидагилар ҳам шундай фикрда. Улар «ҳеч қандай босим йўқ, Қирғизистон қонун устиворлиги принципларига амал қилади, инсон ҳуқуқи билан эркинлиги — ўлкадаги энг буюк қадриятларнинг бири» деб ишонтиради.