Фан ва таълим вазири Канибек Иманалиев вазирлик биринчи қочқин президент Аскар Акаевни олийгоҳларга маъруза ўқишга чақирмаганини билдирди. Бу ҳақда у Жогорку Кенешнинг 22 майдаги қўмита йиғинида айтди.
У Акаевни олийгоҳнинг ректорлари чақирганини таъкидлаб, бу уларнинг «эрки эканини» айтди.
«Мен давлат хизматидаги одамман, қонунга бўйсунаман. Тақиқлашга менда ҳуқуқий асос йўқ. Агар бирор бир сиёсий провокация бўлса, [Акаевнинг маъруза ўқигани] сиёсий зиддиятга олиб келса, ҳар бир ректор ўзи жавоб беради», — деди у.
Бунгача Исхак Раззаков номидаги қирғиз техника университети билан Фанлар академияси уларда Акаевнинг маърузаси режалаштирилмаганини билдиришган.
Қочқин президент ўқув юртларида маъруза ўқишини унинг тарафдори Бекболот Талгарбеков 20 майда билдирган. У Акаев аёли Майрам Акаева билан 18 майда Қирғизистонга келиб, Қозоғистонга ҳам бориб келганини айтган.
Акаевнинг маъруза ўқиши бўйича маълумот тарқалгандан кейин Политех талабасининг бундан норози бўлиб ёзган билдируви эълон қилинган. У «Акаев — коррупция, талончилик, сотқинлик рамзи» деб таъкидлаб, ёш авлод учун маъруза ўқиши ҳақидаги билдирувини «масхарабозлик» қатори сифатлаган.
Аскар Акаев ва унинг ўлкага қайтиши
Аскар Акаев — Қирғизистоннинг биринчи қочқин президенти. У давлатни 15 йилдан ортиқ бошқарган.
Революцияга халқаро кузатувчилар томонидан, адолатли эмас, деб топилган парламент сайлови сабаб бўлган. Шунингдек, Акаев қариндошларини юқори лавозимларга қўйган деб ҳам айтилади.
Садир Жапаров ҳукуматга келганда, 16 йилдан кейин Акаев Қирғизистонга учиб келган. 2021 йили августда у «Кумтор» иши бўйича сўроқ қилинган. Акаевнинг келиши жамиятда резонанс яратган. Айрим сиёсатчилар у ўлкани бошқарган 15 йил ичида қилган жиноятларини унутмасликка чақиришган.
У давлатга 2021 йилнинг декабрида келган. Келган куннинг эртасига ундан МХДҚ «Кумтор» иши бўйича сўроқ қилган. 20 декабрда Акаевнинг сафдоши Талгарбеков ОАВларга Акаевдан барча айблар олинганини, Қирғизистонда эркин юра олишини айтган.
21 декабрда МХДҚ Акаевнинг иши бўйича жиноий текширув ишлари давом этаётганини, айблар олинмаганини билдирган.
Бироқ 2023 йилнинг январида бош прокуратуранинг матбуот хизмати «Клооп»га Акаевнинг жиноят иши қисқартирилганини билдирган. Акаев олтин конини ишга туширишда ҳукуматдан ва лавозимидан фойдаланган, 1992 йили канадалик «Камеко» компанияси билан келишув тузишда ва 2003 йили «Кумтор» лойиҳасини реструктуризация қилишда бефарқ муносабатда бўлганликда айбланган.