Сузоқ туманида ўқувчи қизни тиз чўктириб кечирим сўратган ўқитувчиларга чора кўриш таклиф қилинди. Бу ҳақда 22 майда «Клооп»га бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, Сузоқ туман прокуратураси томонидан мазкур воқеа бўйича текширув бўлган.
Унга кўра, туман билим бериш бошчисига тегишли ходимларга нисбатан тартиб чораси кўриш бўйича таклиф берилган. Ҳозирда бу таклиф муҳокама қилиш арафасида экани айтилди.
19 майда ижтимоий тармоқларда бир неча киши ўқувчи қизни мажбурлаб, қаршисида турган қиздан тиз чўкиб кечирим сўратган видео тарқаган. Унда қиз йиғлаб, «кечириб қўй, бошқа бундай қилмайман» деб тиз чўккан.
Воқеа шу йилнинг 31 январида Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги №16 Сайдулла Акбаров номидаги ўрта мактабда бўлгани аниқланди. Қизни кечирим сўратишга нима сабаб бўлгани айтилганмаган.
Таълим вазирлиги бу бўйича маълумот бериб, мактаб маъмуриятига, соцпедагог ва синф раҳбарига қонун доирасида жазо беришни топширган.
Мазкур воқеа бўйича «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш» лигасининг директори Назгул Турдубекова «Клооп»га «бу кўриниш ўлкада болалар ҳуқуқи баҳоланмаслигини тасдиқлади» деган.
«Давлат муассасасининг ичида қиз болани таҳқирлаб, обрўсини оёқ ости қилиб, унга зўравонлик қилиб, тиз чўктириб кечирим сўратиб қонун йўл бермаган нарсани қилишди», — деган ҳуқуқ ҳимоячиси.
Турдубекова ўқувчини «жазолаган» ўқитувчи у билан бир мактабда юрмаслиги кераклигини таъкидлаган. Шунингдек, у ўсмирни «бундай йўл билан жазолаш унинг руҳиятига катта зарба беришини» таъкидлаб, қизни реабилитация кўригидан ўтказиш зарурлигини қўшимча қилган.