МХДҚ: Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан «тўсиқсиз ўтиш учун» фуқаролардан пора олган ҳарбийлар қўлга олинди

109

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Кайтпас» ва «Отукчу» назорат-ўтказиш пунктлари ходимлари фуқароларни «атайлаб ноқулай аҳволга солиб қўйиб», пул ундиришлари аниқланди. Бу ҳақда 22 майда «Клооп»га МХДҚ хабар берди.

Маълумотга кўра, МХДҚ мазкур чегара бекатининг айрим ҳарбий хизматчилари фуқаролардан 50 сомдан 1000 сомгача пора талаб қилиб келганини аниқлаган.

«Пул беришдан бош тортган вақтда, ҳарбий хизматчилар уларни турли баҳоналар билан паспорт текширувидан ўтказмасдан, чегарачиларнинг талабларини бажариш ва керакли миқдорни тўлашга мажбурлашган», — дея таъкидлайди МХДҚ.

Натижада махсус хизмат томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддаси бўйича иш қўзғатилгани ва тўрт нафар чегарачи гумондор сифатида ҳибсга олингани маълум қилинган. Уларни Боткен туман ИИБ вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди ва тергов ҳаракатлари бошланди.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева