20 майда Жалолобод вилоятининг Ақси туманида сел келиб чорва молларини оқизиб кетди. Бу ҳақда ФВВдан билдиришди.
Маълумотга кўра, сел Авлетим, Қорасув ва Қизил-Туу қишлоқларида бўлган. Оқибатда 48 та турар-жой ва 2 та ижтимоий объектни сув қоплаган. Ички хўжалик йўлларига ҳам зарар етган.
Бундан ташқари, 10 бош қўй ва 2 бош отни сув олиб кетган. Воқеа жойига тегишли хизматлар чақирилди, қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Кучли ёмғир пайтида айтилган ҳудудда сел бўлиб туради. Уларнинг энг ҳалокатлиси 2021 йилда содир бўлиб, саккиз киши ҳалок бўлган.
Табиий офатдан ҳалок бўлганларнинг оилаларига давлат томонидан моддий ёрдам кўрсатилган. Олти нафар ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион 300 минг сомдан, 12 ёшли ўсмир ва беш ёшли боланинг оиласига эса 150 минг сомдан моддий ёрдам берилган. Бу маблағ Президент ва Вазирлар Маҳкамаси Раисининг захира фондидан ажратилган.
Муаллиф: Мееримай Акунова