Чотқолда ноқонуний олтин қазиб олувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

100
Сурат: Бош прокуратура

Жалолобод вилояти Чотқол тумани Карадобо-Бузук ҳудудидан олтин қазиб олиш учун лицензия беришда 19 гектар ортиқча ер ноқонуний равишда ижарага берилгани аниқланди. Бу ҳақда 22 майда Бош прокуратура маълум қилди.

Маълумотга кўра, 2021 йилда «Чотқол» ўрмон хўжалиги корхонаси олтин қазиб олувчи корхона билан шартнома тузиб, 2026 йилгача лицензияда кўрсатилган 24 гектардан ташқари 19 гектар ерни ижарага берган.

«Бундан ташқари, олтин қазиб олувчи корхона «Ер ресурслари тўғрисида»ги қонун талабларини бузган ҳолда, лицензияда рухсат этилган майдондан ташқари яна 1,50 гектар қўшимча ер майдонидан ноқонуний олтин қазиб келган», — деб таъкидлашди назорат органидан.

Мазкур ҳолат юзасидан Чотқол туман прокуратураси «Хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш» ва «Ноқонуний фаолият ёки банк фаолияти» моддалари билан жиноят иши қўзғади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўтган йили  ҳам Чотқолдаги кон компанияси лицензияда кўрсатилган майдондан ташқарида ноқонуний равишда олтин қазиб олгани аниқланган. Мазкур ишни яширгани айтилаётган Чотқол тумани ҳокимлиги масъул ходимига нисбатан «Коррупция» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева