Ҳуқуқ ҳимоячиси: Ўқувчини тиз чўктириб кечирим сўратган воқеа ўлкада болалар ҳуқуқини қадрланмаётганини тасдиқлади

165

Сузоқ туманида ўқитувчи ва ота-онанинг ўқувчини мажбурлаб, қаршисида турган қизни тиз чўктириб кечирим сўратгани ижтимоий тармоқда муҳокамага сабаб бўлди. «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш» лигасининг директори Назгул Турдубекова «Клооп»га воқеа бўйича фикр билдирди.

У ўқувчи қизга қўпол муомала қилинганини, Қирғизистонда бундай кўриниш бўлгани жуда ачинарли эканини таъкидлади. Унинг айтишича, бу воқеа ўлкада «болалар ҳуқуқи қадрланмаслигини тасдиқлади».

«Давлат муассасасининг ичида қиз болани таҳқирлаб, обрўсини оёқ ости қилиб, унга зўравонлик қилиб, тизалаб кечирим сўратиб қонун йўл бермаган нарсани қилишди», — деб ҳуқуқ ҳимоячиси ўқитувчи билан ота-онанинг ҳаракатига баҳо берди.

Турдубекова бундай воқеа чиқишига ўқитувчиларнинг «болалар ҳуқуқидан хабари йўқлиги, туман билим бериш бўлимларининг ўқитувчиларига тушунтириш ишларини олиб бормагани» сабаб бўлганини таъкидлади.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ўқувчини «жазолаган» ўқитувчи у билан бир мактабда юрмаслиги кераклигини билдирди. У таълим вазирлиги тез орада воқеага алоқадор ўқитувчиларни ишдан бўшатиши керак деб ҳисоблайди.

Шунингдек, у ўсмирни «бундай йўл билан жазолаш унинг руҳиятига катта зарба беришини» таъкидлаб, қизни реабилитация кўригидан ўтказиш зарурлигини қўшимча қилди.

«Бундай жазолаш болаларнинг руҳиятига зарар келтиради. Болалар ухламай, овқатланмай, танасига тошмалар чиқиши ҳам мумкин. Бу унутилмас воқеа бўлиб қолади, шуни эслайвериб юраги ҳам оғриб қолиши мумкин. Келажакда ўзининг обрўсини ҳимоя қилишга эрки ҳам етмай қолиш хавфи бор», — деди у.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ота-онанинг ўтиш ёшидаги қизни «кўпчиликнинг кўз олдида таҳқирлагани жуда қўрқинчли» эканини билдирди. унинг айтишича, бундай муносабат ўлкада катталарни болаларни ўсиш стандартларидан хабари йўқлигини англатади.

Сузоқдаги ўқувчи қизнинг воқеаси

19 майда ижтимоий тармоққа бир неча одамни ўқувчи қизни мажбурлаб, қаршисида турган қиздан чўкалаб кечирим сўратган видеоси тарқади. Видеода қиз йиғлаб, «кечириб қўй, бошқа бундай қилмайман» деб тиззалаганини кўриш мумкин.

Маълумотга кўра, воқеа шу йилнинг 31 январида Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги №16 Сайдулла Акбаров номидаги ўрта мактабда бўлган. Аммо қизни кечирим сўрашга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Super.kg портали «ўқувчи синфдош қизининг ёқасига қалам билан чизиб қўйгани учун қизнинг онаси билан ўқитувчилар уни кечирим сўрашга мажбурлашганини» ёзди.

Таълим вазирлиги бу бўйича маълумот бериб, мактаб маъмуриятига, соцпедагог ва синф раҳбарига қонун доирасида чора кўришни топширди.