Биринчи қочқин президент Асқар Акаев рафиқаси билан Қирғизистонга келган. У университетларда маърузалар ўқийди

Тахтдан ағдарилган биринчи президент Асқар Акаев рафиқаси Майрам Акаева билан Қирғизистонга келди. Бу ҳақда «Клооп»га уларнинг ҳамкасби, премьер-министр аппратининг собиқ раҳбари Бекболот Талгарбеков маълум қилди.

Асқар ва Майрам Акаевлар. Архив фотосурати

Унинг айтишича, Акаевлар оиласи Қирғизистонга 18 май куни етиб келган. Биринчи навбатда улар Майрам Акаеванинг  2022 йили январь ойида вафот этган онасига Қуръон ўқитгани Таласга боришди. Айнан ўшанда Акаева 2005 йил мартидаги инқилобдан кейин, халқ Асқар Акаевни ҳокимиятдан ағдариб, оиласи мамлакатни тарк этганидан кейин илк бор Қирғизистонга келган эди.

«Кеча улар Таразда (Қозоғистон) эди. У ерга (Акаев) машҳур кардиожарроҳ Сейтхон Жошибоев (қозоғистонлик кардиожарроҳ, тиббиёт фанлари доктори – таҳр.) таклиф қилди. У (Акаев) ўз поликлиникаси билан танишиб, жамоа билан учрашувда қатнашди. Кечаси рафиқаси билан Қирғизистонга қайтиб келди. Ташрифдан мақсад – Политехника университети ва Фанлар академиясида маърузалар ўқиш», — деди Талгарбеков.

Ақаевнинг  маърузалар ўқиш санаси ҳали номаълум, деди у.

Асқар Акаевнинг қайтиши
Қирғизистоннинг тахтдан қулатилган биринчи президенти Аскара Акаев мамлакатга илк бор 2021 йилнинг 2 августида, қочганидан 16 йил ўтиб келган.

Кейин Ақаевни аэропортда хавфсизлик кучлари кутиб олишга ва «Қумтор» лойиҳасидаги коррупция иши бўйича сўроқ қилиш учун Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига олиб кетишган – у кечқурун у ердан жўнаб кетди. Бош прокуратуранинг қайд этишича, Акаев бу иш бўйича «тергов билан фаол ҳамкорликка рози бўлган».
Ақаев мамлакатда бўлган вақтида президент Садир Жапаров ва бошқа расмийлар билан учрашишга, шунингдек, Чўн-Кеминдаги кичик ватанига боришга муваффақ бўлди.
8 август куни Акаев Москвага учиб кетгани маълум бўлган - бундан олдин собиқ президент ўз ватанига қайтишни хоҳлашини айтганди.
Қочоқ президент Асқар Акаев мамлакатни 15 йилдан ортиқ бошқарган. У 2005 йилнинг мартидаги «Лола инқилоби»дан сўнг мамлакатдан чиқиб кетган. Инқилобга туртки бўлган парламент сайловлари халқаро кузатувчилар томонидан адолатсиз деб тан олинган.
У яна Бишкекка 2021 йилнинг декабрида учиб келган. Эртаси куни у «Қумтор» иши бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроққа тутилган.
20 декабрь куни Акаевнинг сафдоши Бекболот Талгарбеков матбуотга Акаевга қўйилган барча айбловлар олиб ташланганини ва у энди Қирғизистонга бемалол ташриф буюриши мумкинлигини айтган.
21 декабрь Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Акаевга нисбатан жиноий иш бўйича тергов давом этаётгани ва айбловлар бекор қилинмагани ҳақида хабар берган.
Бироқ 2023 йил январида Бош прокуратура матбуот хизмати «Клооп»га Акаевга нисбатан жиноий иш тўхтатилганини маълум қилганди. Назорат қилувчи органга кўра, Акаевга 1992 йилда Канаданинг «Камеко» корпорацияси билан бош келишув тузиш ва 2003 йилда «Қумтор» лойиҳасини қайта қуриш эпизодларида мансаб ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда иштирок этганликда айбланган.

Асқар Акаев ким?

Асқар Акаев Қирғизистоннинг биринчи президенти. У 2005 йилда «лола инқилоби» натижасида мамлакатни тарк этган. Акаев мамлакатни 15 йилдан ортиқ бошқарган. Инқилобга туртки бўлган парламент сайловлари халқаро кузатувчилар томонидан адолатсиз деб тан олинган. Ақаев, шунингдек, ўз қариндошларини юқори давлат лавозимларига жалб қилганликда айбланган.
Акаев ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин у 16 йил давомида ўз ватанида бўлмаган ва фақат 2021 йилнинг август ойида Қумтор иши бўйича сўроқда қатнашиш учун келган. Акаевнинг келиши кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган. Айрим сиёсатчилар унинг 15 йиллик ҳукмронлиги даврида содир этган жиноятларини унутмасликка чақиришган.
2005 йилда Акаев Россияга қочиб кетган ва ҳозирда Москва давлат университети қошидаги Мураккаб тизимларни математик тадқиқотлар институтида бош илмий ходим бўлиб ишлайди.