Ўш мэрияси Сулаймон-Тоғ осма йўли қурилади деган маълумотни инкор қилди

121
Сулаймон-Тоғ. Сүрат: Too.kg

17 майда Ўш шаҳар мэрияси Сулайман-Тоғига осма кўприк қурилади деган маълумотни инкор қилди. Шаҳар ҳукуматидан бундай қурилишнинг лойиҳаси иш-режасида кўрсатилмаганини билдиришди.

«“Ўш шаҳрининг мэрияси Турк дунёсининг муҳандислар ва архитекторлар иттифоқи билан бирга Сулаймон тоғига осма йўл ва турк дунёсининг уникал ёдгорликларининг миниатюра паркини қуради” деб тарқалаётган маълумот тўғри эмас. Ўш шаҳар мэрияси бу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳеч қайси томон билан шартнома тузмаган», — дейилади билдирувда.

Бунгача «Кабар» давлат ахборот агентлиги Қирғизистоннинг Туркиядаги мухтор вакили Руслан Казакбаевга таяниб, Ўшдаги Сулаймон тоғига осма йўл ва турк оламининг уникал ёдгорликларининг миниатюра парки қурилишини ёзган.

Унда «бундай ташаббус Турк дунёсининг муҳандислар ва архитекторлар иттифоқининг бош котиби Ильяс Демиржи Ўш шаҳар ҳукумати билан шу йилнинг апрель ойида Қирғизистонга бўлган сафарида келишилгани» айтилган.

Сулайман-Тоғ — ЮНЕСКОнинг дунё мерослари рўйхатига 2009 йили киритилиб, Қирғизистондан кирган биринчи эсталик. Унинг узунлиги 3 километр, кенглиги 1,5–2 километрга етиб, денгиз сатҳидан 1176 метр баландликда.

Тоғ атрофида ўрта асрларда қурилган бир неча масжид ва ғорлар бор.