Миллий телерадиокорпорацияси канал ходими, жамоат арбоби Кадирали Кошалиевнинг қочқин президент Курманбек Бакиевдан олган интервьюси бўйича ички текширув олиб боради.
МТРКнинг 18 майда фейсбук саҳифасида берилган билдирувида суҳбат Кошалиевнинг шахсий ташаббуси билан бўлганини ва унга техника ва бошқа ҳаражатлар учун маблағ бермагани айтилади.
«Ҳозирда МТРКдан эфирга чиққан “Кыргыз ааламы” кўрсатувининг белгисини муаллиф бошқа мақсадда қўллагани бўйича ички текширув бормоқда. Таъкидлаб ўтсак, Кадир Кошалиев олган интервью МТРКнинг каналларидан берилмади. Шунингдек, эфирга бериш бўйича режа қилинмаган», — деб айтилган маълумотда.
17 майда МТРКнинг продюсери Алмаз Касималиев Кадирали Кошалиев собиқ президентдан интервью олиш бўйича канал раҳбариятига ҳеч қандай маълумот бермаган деб билдирган.
Кошалиевнинг Бакиев билан суҳбати 18 майда Жогорку Кенешда ҳам кўтарилган. Депутат Элвира Сурабалдиева МТРК Кадир Кошалиевни ишдан бўшатсин ёки канал «МТРК Бакиевларни реабилитация қилиш ишини бошладими?» деган саволга жавоб берсин деб талаб қилди.
«Қурултой деган Қирғизистондаги аҳолининг барчасига бир хил муносабатда бўладиган институт. [...] Бундай одам [Кадир Кошалиев)] Халқ қурултойининг оқсоқоллар раиси бўлолмайди», — деб таъкидлади халқ вакили.
Кошалиевнинг Бакиев билан бўлган суҳбати
Жамоат арбоби Кадирали Кошалиевнинг тахтдан қулатилган президент Курманбек Бакиев билан бўлган суҳбати 16 майда эълон қилинган. Суҳбатнинг бошида МТРКнинг «Кыргыз ааламы» кўрсатувининг белгиси қўйилган.
Унда Бакиев адвокат ёллаб, видео алоқа орқали ўз иши бўйича судга қатнашмоқчи эканини билдирган. Унга нисбатан қўзғалган жиноий ишларни текширишда катта хато қилинган деб айтган.
«Мени айблаш бўйича катта хато қилинган, Жиноят кодексининг бир неча моддаларини бузиш билан бўлган. Шунга қарамай, ишни судга ўтказиб, судлашди. Биров келиб сўрамади, қандай бўлди 7 апрель деб. [...] Мендан адвокат бўлмади. Ўзларини адвокат тайинлаб, ҳаммасини ўзлари ҳал қилиб, ўзлари ўйлаб дегандай қарор чиқариб қўйган. Бу қизиқ прецедент бўляпти-да»,— деган у.
Курманбек Бакиев — Қирғизистоннинг тахтдан қулатилган иккинчи президенти. 2010 йилдаги апрель воқеаларидан кейин оиласи билан Беларусга қочган, бу ерда бошпана олиб, ҳозирда ўша ерда яшайди.
Суд Бакиевни сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилган, унинг 25 йилини кучайтирилган тартибдаги аҳлоқ тузатиш қамоғида ўтказиши керак. Аммо қирғиз ҳукуматининг ўлкага экстрадициялаш ҳаракати самарали бўлмаган.