Президент Садир Жапаров ҳуқуқ органи ходимлари хизмат ўтаётганда вафот этган вақтда тўланадиган товон пули масаласини текшириб чиқишни топширди. Бу ҳақда 17 майда унинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев билдирди.
«Бу мавзу сўнгги вақтда жамоатчиликда қизғин муҳокама қилинди. Компенсация суммаси бюджетга оғир келмайдиган, ҳуқуқ органи ходимларининг оиласига ёрдам бўладиган қилиб қонунларга ўзгартиришларни киритишни топширди», — деб ёзди у.
Жапаров бу бўйича топшириғини автоҳалокатда вафот этган Чотқол тумани прокурорининг оиласига бир марта тўланувчи 21 млн сом товон жамоатчиликда қизғин муҳокама қилинаётган вақтда берди. Бундай суғурта тўлови Жогорку Кенешнинг айрим депутатларини лол қолдирган, аммо улар бу суммада товон пул тўлиб бериш қарорини қўллаб беришган.
Бош прокурорнинг ўринбосари Умуткан Конкубаева, агар прокурор хизмат вазифасини бажараётган вафотда этса, унинг оиласига охирги лавозими бўйича ўртача йиллик маоши ҳисобидан 20 йиллик маоши миқдорида ёрдам пули тўланади, деб тушунтирган. Конкубаева бу сумма «Прокуратура ҳақидаги қонунда» кўрсатилганини қўшимча қилган.
Бунга халқ вакили Надира Нарматова прокурорлар билан суд органлари «қонунларни ўзларига ортиқча мослаб олган» деб жавоб берган.