ИИВ: Дмитриевкада қуролли киши йўқ қилинди

142

Ички ишлар вазирлиги 17 майда Чуй вилоятининг Иссиқота туманидаги Дмитриевка қишлоғида қуролли одам йўқ қилинганини билдирди.

Муассасанинг маълумотига кўра, вазирлик билан миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус бўлимларини ходимлари гумондорни қўлга олиш операциясини ўтказишган.

Қўлга олиш вақтида, фуқаро қуролли қаршилик кўрсатиши натижасида, махсус йўналишдаги бўлимларнинг ходимлари томонидан «террорчи йўқ қилинган».

«Воқеа бўлган жойга ИИВнинг ва МХДҚнинг етакчилари ҳам борди. Ҳозирда тезкор тергов гуруҳи ишламоқда. Махсус операция бўйича қўшимча маълумот берилади», — деб ёзилади билдирувда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан «Клооп»га махсус операцияда икки куч тизими ходими яраланганини, миллий госпиталга етказилганини билдиришди. Вазирликдан ходимларнинг аҳволи бўйича кейинчалик маълумот беришни ваъда қилишди.

Ижтимоий тармоқларда куч ходимларига қуролли қаршилик кўрсатганлар, қишлоқдаги мадрасани ва қишлоқ ҳукумати биносини эгаллаб олгани бўйича маълумот тарқалган.

Муфтиятдан бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва мадрасанинг талабалари хавфсиз жойга кўчирилганини маълум қилишди.

24.kg нашри хуқуқни муҳофаза қилиш идораларига таяниб, ўлдирилган одам бунгача Ўш шаҳрида қўлга олинган қуролли жиноий гуруҳнинг аъзоси эканини ёзди. У Суриядаги уруш ҳаракатларининг иштирокчиси сифатида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида рўйхатда туриши айтилди.

13 майда Ўш шаҳрида жиноий гуруҳнинг аъзолари қўлга олиниб, улардан кўплаган қуроллар олинган. Улар Ўш шаҳрида 3 млн 600 минг сомни ўғирлашда ва Қорасув туманидаги қуролли талончиликда айбланишган.

Қўлга олинганлар орасида Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг фуқаролари бўлган. Гумондорларнинг яшаш жойлари тинтув қилинганда кўп сондаги ўқ отувчи қуроллар, жумладан — автоматлар, снайпер милтиқлари, пулемётлар, тўппончалар, ўқ-дорилар ва гранаталар топилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.