Бишкекда «Манас» эпосини оммалаштиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

187

Бишкек шаҳрининг Ленин туманида “Урааним Манас” республика кўрик-танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бишкек мэриясининг матбуот хизмати Facebook'да хабар берди.

default

Танловда Ленин туманидаги таълим муассасаларидан 2500 нафар ўқувчи иштирок этди.

“Тадбирдан кўзланган мақсад миллий қадриятларни асраб-авайлаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, “Манас” достонини кенг тарғиб қилиш ҳамда Президентимиз Садир Жапаровнинг “Шахснинг маънавий-ахлоқий камолоти ва жисмоний тарбияси тўғрисида”ги қарорини ҳаётга татбиқ этишдан иборат”, дейилади мэриянинг хабарида.

Тадбир Таълим ва фан вазирлиги ташаббуси билан ўтказилди. Унда маҳаллий мутасаддилар ҳам иштирок этди.

“Манас” қирғизларнинг энг йирик эпосидир. У инсониятнинг маданий мероси рўйхатига, шунингдек, Гиннеснинг рекордлар китобига “дунёдаги энг катта ҳажмли достон” сифатида киритилган.