Бишкек шаҳрининг Ленин туманида “Урааним Манас” республика кўрик-танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бишкек мэриясининг матбуот хизмати Facebook'да хабар берди.
Танловда Ленин туманидаги таълим муассасаларидан 2500 нафар ўқувчи иштирок этди.
“Тадбирдан кўзланган мақсад миллий қадриятларни асраб-авайлаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, “Манас” достонини кенг тарғиб қилиш ҳамда Президентимиз Садир Жапаровнинг “Шахснинг маънавий-ахлоқий камолоти ва жисмоний тарбияси тўғрисида”ги қарорини ҳаётга татбиқ этишдан иборат”, — дейилади мэриянинг хабарида.
Тадбир Таълим ва фан вазирлиги ташаббуси билан ўтказилди. Унда маҳаллий мутасаддилар ҳам иштирок этди.
“Манас” қирғизларнинг энг йирик эпосидир. У инсониятнинг маданий мероси рўйхатига, шунингдек, Гиннеснинг рекордлар китобига “дунёдаги энг катта ҳажмли достон” сифатида киритилган.