5 майда Жалолобод вилояти Новкен тумани қўриқлаш бўлимининг 24 ёшдаги милиционери инкассация машинасида ўзини отиб вафот этди. Бу маълумотни «Клооп»га ИИВ Қўриқлаш хизмати тасдиқлади.
Маълумотга кўра, воқеа соат 11:00 атрофида инкассация юргизиш учун келгандан содир бўлган. Қўриқчи инкассация машинасида «Калашников» автомати билан ўзига ўқ отган ва вафот этган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан расмий тергов бошланди ва воқеа тафсилотлари аниқланмоқда.