Ўлим жазосини киритишни таклиф қилган депутатлар Конституциявий судга мурожаат қилишди

133

Жогорку Кенешнинг «Элдик» депутатлар гуруҳи ўлкада вояга етмаганларни зўрлаганларга ўлим жазосини киритишни таклиф қилган «Қирғизистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ҳақидаги» қонун лойиҳасига хулоса беришни сўраб Конституциявий судга мурожаат қилди.

Конституциявий суддан ўлканинг бош қонунига ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини парламентнинг 61 депутати ишлаб чиққанини билдиришди.

Депутатларнинг таклифига Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов фикр билдиришга улгурди. У ўзининг Твиттер саҳифасига ўлим жазосини бекор қилиниши — бир неча марта халқ овози билан тасдиқланган асосий конституциявий норма эканини ёзди.

«Бу вақтинча мораторий эмас, бу ақл билан қабул қилинган танлов! Вазирлар маҳкамаси Конституцияни бундай импульсив таклифлардан фаол ҳимоя қилади», — деб билдирди Байсалов.

Парламент депутатлари Қирғизистонда ўлим жазосини киритишни таклиф қилишаётганини бунгача депутат Дастан Бекешев билдирган. Унинг маълумоти бўйича ҳужжатни «Элдик» депутатлар гуруҳининг лидери Акилбек Тумонбаев таклиф қилган.

Ўлим жазосини киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига 2022 йилнинг октябрида қўйилган. Қонун лойиҳасининг асосномасида ҳужжат болаларнинг умрини ва соғлигини жиноий таҳдиддан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилгани айтилади.

Парламентда бунгача ҳам болаларни зўрлаган ва ўлдирган воқеалардан кейин депутатлар жиноятчиларга нисбатан жазони кучайтириб, Қирғизистонда ўлим жазосини киритишни таклиф қилишган.

Бироқ юристлар Қирғизистонда ўлим жазосини киритишдан олдин биринчи навбатда ишлаётган қонунларни, аниқроғи жавобгарлик чораларини қўллаш тизимини тартибга солиш керак, деб ҳисоблашади.

Шунингдек, депутат Жанар Акаев Қирғизистоннинг суд тизими адолатсиз эканини, шу сабаб бу ташаббус «юзлаган одамларнинг ўлимига сабаб бўлиб қолиши мумкинлигини» эслатди.

Бундан ташқари, Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг Марказий Осиёдаги ҳудудий дастурлаш менеджери Бегайим Замирбекнинг айтишича, ёш болалар кўпроқ оиладаги яқинлари ва қариндошлари томонидан зўравонликка учрайди.

Унинг айтишича, болалар бусиз ҳам жиноят бўлганини очиқ айтишмайди, бунинг натижасида одам ўлдирилиши мумкин экани айтилса, яшириш бундан ҳам кўпаяди.

Қирғизистонда ўлим жазоси бекор қилинган. 1998 йили ўша вақтдаги президент Аскар Акаев ўлкада ўлим жазосига мораторий киритган.

2007 йили 21 октябрда қабул қилинган янги Конституцияда ўлим жазоси умуман бекор қилинган.