Бир кадр билан: Автомобиль йиғиш ва чиқариш бўйича қирғиз-ўзбек заводи қурула бошлади

135

Қирғизистон билан Ўзбекистон Чуй вилоятининг Ак-Суу қишлоғида «Олтин тулпор машина қурилиш» енгил машиналарни ва тижорий техникаларни йиғувчи ва чиқариш бўйича завод қура бошлади. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизматидан билдиришди.

Заводнинг қурилиш лойиҳаси. Сурат вазирлар маҳкамаси

Завод қурилишига капсула солиш маросимига Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров қатнашди.

«Бугунги кунда Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатлари янги даражага чиқди. [...] Бунинг далили сифатида бугунги енгил машиналар ва тижорий техникаларни йиғиш ва чиқариш бўйича янги заводнинг қурилишига капсула солиниши. Бу икки давлат учун стратегик аҳамиятга эга лойиҳа», — деди Жапаров.

Заводнинг қурилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йилнинг январида Қирғизистонга расмий сафар билан келганда келишилган. Вазирлар маҳкамаси дастлабки босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 минг автомашинани ташкил қилишини таъкидлади. 1000дан ортиқ доимий иш ўрни тузилади.