Терговчи қўшниси, милициянинг собиқ ходимининг ҳужуми ва талон-тарож қилишига учраган журналист Александра Линин ариза бўйича жиноят иши қўзғашдан бош тортди. Бу ҳақда «Клооп»га Ли ўзи билдирди.
«Биз ўғирлик факти бўйича жиноят иши қўзғашни сўраган эдик, сабаби қўшнимиз эри билан менинг икки телефонимни тортиб олиб, беш соатга яқин беришмаган, ундаги маълумотларни, далилларни, воқеанинг видеоларини йўқ қилиб, ўчиришган. Биз менинг телефоним уни қўлида эканини, уларни қўлдан тортиб олишгани ҳақидаги видеони берганмиз, аммо терговчи жиноят аломатлари йўқ деб [жиноий иш қўзғашдан] бош тортди», — деди у.
Видеодан қўшни аёл унинг телефонини қўлидан тортиб олиб, эрига бериб, журналистга ташланаётганини кўриш мумкин.
Ли терговчи материалларнинг нусхасини жамоат хавфсизлик хизматининг муҳокамасига юборганини билдирди. Аниқроғи, мазкур воқеа «Майда безорилик» моддаси билан маъмурий ҳуқуқ бузарлик қатори рўйхатга олиниши мумкин. Бу бўйича жазо 5 500 сомни ташкил қилади ёки 30дан 40 соатгача жамоат ишларига жалб қилиш ёки уч суткадан беш суткагача қамоққа олиш кўрсатилган.
«Терговчи ишга видео қўшилгунча бу иш маъмурий иш бўлади деган. Жиноий иш қўзғагиси келмаётганини айтган», — деди журналист.
Журналистнинг қўшнилари билан жанжали февраль ойида бошланган — қўшниси Лини ва унинг эрини «машинангиз билан менинг машинамни чизиб юбординглар» деб айблаган. Бу одам журналистни миллати билан қўрқитиб, камситган. Журналист эри билан ўз хавфсизлигини ўйлаб яшаётган хусусий уйидан кўчиб кетишга мажбур бўлган.
Журналистнинг маълумотига кўра, қўшниси олдин милицияда ишлаган, ҳозир эса Юстиция вазирлигига қарашли Юридик ёрдам кўрсатиш хизматининг адвокатурасида ишлайди.