Россиянинг Тергов қўмитаси раҳбари урушга қўш фуқаролиги бор мигрантларни жўнатишни таклиф қилди

154

Россиянинг тергов қўмитаси бошчиси Александр Бастрикин рус армияси 2022 йилнинг февралида бостириб кирган Украинага қарши урушга қўш фуқаролиги бор мигрантларни юборишни таклиф қилди. Маълумотни «Московский комсомолец» нашри тасдиқлади.

«Халқ шундай фикр билдирмоқда: руслар фронтда юрганда, муҳожирлар ортимиздан ҳужум қилмоқда. Одамлар агар улар Россия фуқароси, фуқаролик олишган бўлса, унда олдинги сафда боришсин дейишяпти. Олдинги сафда бормайсанми, фуқаролик мажбуриятингни бажармайсанми, унда илтимос, ватанингга кет [деб таклиф қилишмоқда]», — деди Бастрикин.

У Россияда муҳожирлар сони ортиши билан бирга улар қилган жиноятларнинг ҳам сони кўпайганини қўшимча қилди.

Бастрикин ўз ғоясини айтгунча давлат думасининг депутати Михаил Матвеев рус фуқаролиги бор муҳожирларни Украинага урушга юборишга йўл берган қонун лойиҳаси тайёрланаётганини билдирди.

«Қўш фуқаролиги борларни ҳарбий хизматга чақириб бўлмайди, улар Россия қуролли кучларида шартнома асосида кўнгилли бўлиб бора олишади. Шу сабаб муҳожирларнинг кўпи билиб туриб ўз республикаларининг паспортларидан бош тортишмаяпти — қолаверса, Россия қуролли кучларининг сафига ва сафарбарликка чақириб бўлмайди», — деб ёзди у Телеграм-каналида ўз ташаббуси бўйича фикр билдириб.

Россияда муҳожирлар орасида ҳарбийга расмий чақирув йўқ бўлишига қарамай, бу яширин амалга оширилмоқда. Марказий Осиё давлатларининг фуқаролари Украинадаги урушга қатнашаётгани ҳақидаги фактлар улар қурбон бўлгандан кейин маълум бўляпти.

Урушда ҳалок бўлганлар кўпроқ россиялик бизнесмен Евгений Пригожиннинг Вагнер хусусий ҳарбий компанияси сафида уруш қилганлар бўлган. ЧВК урушга кўпроқ Россия қамоқларида жазо ўтаётган муҳожирларни ноқонуний тартибда кетмоқда.

Охирги марта 11 майда «Азаттиқ» урушда яна бир қирғизистонлик қурбон бўлганини, у ЧВК Вагнер сафида урушга борганини билдирди. Нашрнинг маълумоти бўйича, 33 ёшдаги Чингиз Изабеков ўғирлик учун Россия қамоғида жазо ўтаётган бўлган.

Изабековнинг қариндошлари қўлига олган ҳужжатда қирғизистонлик 2023 йилнинг январь ойи ярмида вафот этгани айтилган. Марҳумнинг жасади Қирғизистонга олиб келиниб, 13 апрелда дафн қилинган.

Бундан ташқари, апрелда Россиянинг маълумот манбаларида Москвадаги «Сахарово» миграция марказида яна муҳожирларни Украинадаги урушга жалб қилиш ишлари бораётгани ҳақида маълумот пайдо бўлган. Унда «Сирена» нашри марказда ишлаган ходимларни «мигрантларга рус армияси сафида шартнома асосида хизмат қилишни таклиф қилишга мажбурлашаётганини» билдиришган.

Россияда Марказий Осиёдан, жумладан Қирғизистондан борган меҳнат муҳожирлари кўп. Бастрикин ошкор қилган маълумот бўйича, Россияда турли давлатлардан келган 14,5 млнга яқин мигрант бор.