Нурланбек Шакиев: Қирғизистонда бошқа давлатларда йўқ сўз эркинлиги бор

142

Қирғизистонда бошқа кўп мамлакатларда йўқ сўз эркинлиги бор. Бу ҳақда Қирғизистон Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган тадбирда Жогорку Кенеш спикери Нурланбек Шакиев билдирди.

«Бугунги кунда Қирғизистонда сўз эркинлиги бор. Бундай сўз эркинлиги аксарият давлатларда, ҳатто қўшни давлатларда ҳам йўқ. Аммо биз шу сўз эркинлигидан қандай фойдаланяпмиз, сўз эркинлиги билан айтилган сўзнинг масъулияти ҳақида ўйлаймизми, бу бошқа гап», — деди у.

Спикернинг айтишича, сўз эркинлиги қирғиз парламентида ҳам бор.

«Бизда “парламентда эркинлик йўқ, демократия йўқ ” деганлар бор. Мен айтмоқчиманки, ўзимизни орамизда ҳам хоҳлаганча сўзлаб, хоҳлаганча танқид қилганлар бор. Агар шу ерда сўз берилмаса, айтилмаса, микрофонини ўчириб, сўзларини тийиб қўйсак, унда айтса бўларди. Истаган вақтда истагандай танқид қилишади. Бу факт. Мана сўз эркинилиги, парламентда очиқ демократия бор. Кўпчилик давлатларда, постсовет мамлакатларни айтадиган бўлсак, Қирғизистон парламентидай эркин парламент йўқ. Буни очиқ айтишимиз керак, бу ҳам қирғиз халқимизнинг бахти. Шу ерга халқ сайлаган халқ вакиллари келиб, ширин-аччиқ сўзларини жамоатчиликка, халққа айтиши бу катта ютуқ», — деб ҳисоблайди Шакиев.

Қирғизистондаги сўз эркинлиги

2023 йилнинг майида сўз эркинлигини ҳимоя қилган «Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти «матбуот эркинлигини» дунё рейтингини эълон қилган. Унда Қирғизистон ўтган йилга қараганда 50 поғона ортга тушиб, 122-ўринга келган. 2022 йилдаги рейтинг бўйича ўлка 72-ўринда эди.

Ташкилотнинг маълумотига кўра, қирғиз ҳукумати ҳамон барча ОАВни назорат қилиб, ўз таъсирини ОАВ орқали тарғиб қилиш ҳаракатида. Ташкилотдан сиёсий лидерлар ОАВни ўзларининг шахсий манфаатлари учун фойдаланишларини, мамлакат журналистларнинг маълумотга бўлган имкониятини чеклаётганини таъкидлашди.

«Амалдорлар охирги йиллари цензурани кучайтириб, матбуот эркинлигини чеклаган қонунларни чиқаришга ҳаракат қилишмоқда. 2020 йилдаги самарасиз ҳаракатлардан кейин президент Садир Жапаров 2021 йили “ёлғон маълумот” тарқатмаслик ҳақида қонунни имзолаган. Бу қонун Конституцияни, халқаро келишувларни бузиб, матбуот эркинлигини чеклайди», — деб айтилади мурожаатда.

Ташкилотдан амалдорлар чет ўлкадан моддий ёрдам олган мустақил ОАВни «чет ўлкалик разведка» деб топиш ҳақидаги қонунни қабул қилиш хавотири борлигини билдиришган.

Аввалроқ Human Rights Watch ва Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ўтган йилги сўз эркинлиги билан инсон ҳуқуқларининг ҳолатига баҳо бериб, Қирғизистонда сўз эркинлигига босим давом этаётганини таъкидлашган. HRW фикрича, «қирғиз ҳукумати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилишга ваъда беришига қарамай, ҳар йили “танқид қилганларга” ва фуқаровий жамиятга босим давом этмоқда».