10 майда суриштирувчи журналист Идирис Исаков Бишкекда Lexus LX600 русумидаги йўл танламай билан қоида бузган уйғур миллатидаги фуқаролар ҳақида видео жойлади.
Исаков уларнинг бири коррупция бўйича айбини тан олиб, давлатга 2 миллиард сом тўлаган божхона хизмати бошчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг қудаси, Марказий Осиёда божхонадаги коррупциялашган амалдорлар билан келишиб савдо империясини тузган Хабибулла Aбдуқодирнинг «қайниси» эканини билдирди.
«Янги Lexus 600 йўл танламас билан Бишкекда қоида бузиб кўзга ташланган уйғурларни ҳеч биримиз танимадик. “Ҳижолат қилманг энди” деб ирсайган қизил футболкали уйғурнинг исми — Бай. [...] Шундай қадрдонлар, янги қонуннинг қаҳрамонларини таниб олинглар. Булар Бишкекнинг кафеларида тартибсизлик қилса, йўлда қарши йўналишда ҳайдаса тушунасизлар. “Райимнинг қудаси” деб ҳурмат қилинглар», — деб ёзди журналист.
Идирис Исаков жойлаган видеода воқеани тасвирга олган киши йўл қоидасини бузганлар милицияга бўйсунмаётганини айтиб, патрул ходимлари машинани жарима майдонига олиб бормаганидан норози бўлган.
Йўлтанламасдаги одамларнинг «сиз кимсиз, қандай ишингиз бор» деб гувоҳнинг телефонини тортиб олишга ҳаракат қилган.
«Сизлар нимага бундай муомала қиляпсизлар, Қирғизистон қонунига бўйсунмай? [Ходимлар] яхши сўрайди. Машинасини жарима майдонига олиб бормайсизларми, нимадан қўрқяпсизлар? Қонун фақат оддий халқ учун ишлайдими? Эй, Қирғизистон қонунларини ҳурмат қилинглар», — деб сўзлаган видеога олган киши.
Шунингдек, видеода машинанинг ҳайдовчиси танишларига қўнғироқ қилиб, патрул ходимларини ва гувоҳни телефондаги киши билан сўзлаштиришга ҳаракат қилганини кўриш мумкин.
ИИВнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бошқармасидан «Клооп»га видеодаги воқеа шу йилнинг 8 майида бўлганини билдиришди. Давлат рақами Е0002С, LEXUS LX600 русумидаги машинанинг ҳайдовчиси Бишкекнинг яшовчиси эканини билдиришди.
Бошқарманинг матбуот хизмати етакчиси Тилек Исаевнинг айтишича, қоида бузган одамга уч модда билан протокол тузилиб, умумий 22 минг сом жарима солинди. У ҳайдовчига прафилактик тушунтириш ишлари олиб борилганини қўшимча қилди.