«ПолитКлиника» нашри Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев қочқин президент «Курманбек Бакиевни реабилитация қилишни илтимос қилди» дейилган мурожаат бўйича материални сайтдан вақтинча ўчирди. Бу ҳақда нашр 8 майда маълум қилди.
Нашрдан Шакиевга тегишли дейилган мурожаат бўйича бош прокуратурага хат юборишганини таъкидлаб, муассасадан жавоб келганда материалга тўлиқлашлар киритилиб чиқаришни ваъда қилишди.
Шунингдек нашр Шакиев ўзи ҳиқидаги маълуомтни бекор қилишга ҳақли эканини таъкидлаб, маълумотни парламентни рад этгани «манфаатлар тўқнашуви сифатида баҳоланиб қолиши мумкин ва унинг аниқлиги бўйича охирги нуқтани қўймайди» деб билдиришди.
«Муҳокама қилинаётган бу хат жамият учун муҳим бўлиб саналади, шу сабаб бу бўйича парламентда ишчи комиссия тузилиб, барча фракциялардан депутатлар кириб, текширув олиб борилса ишончли бўлади. Бундан ташқари, назорат қилувчи орган прокуратура бу бўйича ўз баҳосини бериши керак», — деб таъкидлашди нашрдан.
«ПолитКлиника» нашри бунгача журналистик суриштирув бўйича ўз вақтида чора кўрилмаса, кейинчалик жиноий иш қўзғалганини таъкидлаб, бу хат ҳам ўз баҳосини олади деган ишончда.
5 майда «ПолитКлиника» нашри Шакиев қочқин президент «Курманбек Бакиевнинг номини тиклашни ва реабилитациялашни сўради» деган мурожаат бўйича материал берган.
Шакиевнинг матбуот котиби Алтинбек Деркембаев «Клооп»га бундай мурожаат бўлмаганини айтиб, «айрим гуруҳлар провакация қилмоқда» деб билдирган.
Эртаси куни «ПолитКлиника»нинг бош муҳаррири Дилбар Алимова мана шу материал бўйича МХДҚга сўроққа чақирилганини айтган.
Асосий саҳифадаги сурат «ПолитКлиника»нинг сайтидан олинди.