Садир Жапаров Улуғ ватан урушида Ржев-Вяземск учун бўлган жангда қурбон бўлган қирғиз аскарларига бағишланган мемориални очди.
Президент Садир Жапаров 7 майда Россия давлат Думасининг раиси Вячеслав Володин билан бирга Ржев шаҳрида *Улуғ ватан урушида Ржев-Вяземск учун бўлган урушда қурбон бўлган қирғиз аскарларига бағишлаб тикланган мемориални очди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизматидан билдиришди.
Жапаров билан Володин мемориалга гул қўйиб, қурбон бўлган аскарлар хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлашди.
«Музли Ала-Тоғнинг чўққиси каби тўрт метрлик эсталик Қирғиз ССРда туғилиб, Ржев жангида қурбон бўлган Қизил Армиянинг аскарлари ҳурматига тикланган», — деб билдиришди матбуот хизматидан.
Мемориални ўрнатишни қирғиз томон таклиф қилган. Жапаровнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, мемориалнинг қурилишига кетган маблағ «Қирғизистоннинг халқ ҳаражитидан ҳам сарфланган».
Жапаровнинг Москвага сафари Россиянинг Украинага ҳужуми шароитида ўтмоқда. Садир Жапаров — ҳар йили ўтувчи парадга қатнашиш учун Москвага борган ягона чет ўлкалик президент. Параддан кейин Жапаров рус президенти Владимир Путин билан учрашиши кутилмоқда.
Қирғизистон президенти Москвага Россия президенти Владимир Путиннинг таклифи билан борди. Путинга нисбатан аввалроқ халқаро жиноят суди ҳарбий жиноятлари учун қамоққа олиш бўйича ордер чиқарган. Жапаровдан ташқари Россиянинг бошчиси Москвадаги парадга Тожикистон президенти Эмомали Рахмонни ҳам чақирган. Аммо рус нашрлари Рахмоннинг матбуот хизматига таяниб, тожик президенти ҳозирча Москвага келиш қарорини қабул қилмаганини билдиришган.
*Улуғ ватан уруши — бу термин билан совет ва рус тарихи манбаларида ва айрим постсовет республикаларда иккинчи жаҳон урушини 1941 йилнинг 22 июнидан 1945 йилнинг 9 майигача бўлган оралиқ аталади. Германиянинг аскарлари Польшага ҳужум қилгандаги ҳамкори СССРга ҳужум қилган кундан бошланади.
Иккинчи жаҳон уруши 1939 йили 1 сентябрда немис аскарларини Польшага ҳужуми билан бошланган. Сентябрнинг ярмида СССР, Германиянинг ҳамкорли бўлиб турган вақтда Польша ҳудудига бостириб кирган. Бир ой ичида Польша ҳудуди Германия билан СССР ўртасида иккига бўлинган. Польшага қилинган ҳужумга жавобан Франция билан Буюк Британия Германияга уруш очган. Бу олти йил давом этган, инсоният тарихидаги энг кўп қон тўкилган урушнинг бошланишига йўл берган.
1945 йили Марказий Европа вақти билан 8 май куни кечда (Москва вақти бўйича 9 майда) Германия қуролли кучларининг капитуляцияси ҳақидаги акт имзоланган. Бу акт немис аскарларини ўқ отишларни тўхтатиб, қуролларини ташлашга мажбур қилган. Россияда ва айрим постсовет давлатларда, жумладан Қирғизистонда 9 май Ғалаба куни сифатида нишонланади.
Иккинчи жаҳон уруши 1945 йилнинг 2 сентябрида тугаган.