5 майда «ПолитКлиника» нашри Жогорку Кенешнинг раиси Нурланбек Шакиевнинг қочқин президент Курманбек Бакиевнинг номини қайта тиклаб, уни реабилитациялашни илтимос қилди, деган мурожаатининг суратини эълон қилди.
Шакиевнинг матбуот котиби «Клооп»га бундай мурожаат бўлмаганини айтиб, «айрим гуруҳлар провокация қилмоқда» деб билдирди.
Қандай мурожаат?
ОАВга эълон қилинган ҳужжатда мурожаат 2022 йилнинг 28 апрелида ёзилиб, бош прокурор Куманкул Зулушевга йўналтирилгани кўрсатилган.
Мурожаатда Шакиевнинг ва «Ата-Журт Киргизстан» фракцияси номидан қуйидаги илтимос келтирилган:
- Вазирликларнинг, давлат муассасалари, судларнинг барчага қулай расмий ресурсларидан Бакиев ҳақидаги маълумотларни олиб ташлаш;
- Маълумот ресурсларида Бакиевнинг ор-номусига ва қадрига путур етказиш характеридаги маълумотларни олиб ташлаш ва тарқатилишига нуқта қўйиш.
Шунингдек, ҳужжатда Шакиевнинг номидан «Бакиевни ватан учун қилган барча ишлари давлат тарихининг ривожланишига ҳисса қўшган ҳақиқий ватанпарвар сифатида биламиз» деб ёзилган.
«Бакиевни ҳамон реабилитация қилинмаётганининг асосий сабаби — кўплаган провокатор гуруҳларнинг эмас, алоҳида бир гуруҳларнинг қўлловига эга бўлган инсоний нафрат. Бакиевнинг сиёсий карьерасини кутилмаганда тугаши ҳам унинг халққа хизматини туширмаётганини таъкидламоқчиман», — деб билдирган Шакиевга тегишли дейилган мурожаатда.
Шакиевнинг матбуот котиби нима деди?
Жогорку Кенешнинг раиси Нурланбек Шакиевнинг матбуот котиби Алтинбек Деркембаев «Клооп»га «Бакиевни реабилитациялаш бўйича» мурожаат бўлмаган деб билдирди.
«Кечадан бошлаб атайлаб ёлғон маълумот тарқатилмоқда. Бундай хат бўлмаган. Парламентда махсус бўлимлар бор, ҳужжатнинг кириш-чиқиш рақамини рўйхатга олади, бундай рақамдаги, бундай мазмундаги хат умуман бўлмаганини улар тасдиқлашди», — деди у.
Деркембаев мурожаат бўйича «махсус гуруҳ ишлаётган одамни [Шакиевни] жамоатчиликка ёмон кўрсатиш мақсадида ёлғон маълумот тарқатмоқда» деб таъкидлаб, бундай ҳаракатни «провокация» сифатида баҳолади.
Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан «бугун иш куни эмас» деган сабаб билан маълумотни кейин аниқлаб беришни ваъда қилишди.
Курманбек Бакиев 13 йилдан бери Беларусда яшайди — у 2010 йили тахтдан қулатилгандан кейин оиласи билан Минск шаҳрига қочган. 2010 йилнинг 7 апрелида норозиликка чиққанлар қурол қўлланилиб, натижада Оқ уй олдидаги майдонда 80дан ортиқ одам қурбон бўлган.
Суд Бакиевни сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилган,унинг 25 йилини кучайтирилган тартибдаги қамоқхонада ўтказиши шарт. Аммо қирғиз ҳукуматини уни ўлкага экстрадициялаш ҳаракатидан натижа чиқмаган.