ОАВ ҳақидаги қонун ташаббускори Мурат Укушев III даражадаги «Манас» ордени билан тақдирланди

167

5 майда Садир Жапаров президентнинг ва вазирлар маҳкамасининг юридика бошқармасининг бошчиси Мурат Укушевни III даражадаги «Манас» ордени билан тақдирлади. У ОАВ ҳақидаги қонунни таклиф қилганларнинг бири, журналистлар қонун Россияникидан кўчирилганини аниқлашган.

Конституциянинг 30 йиллигига бағишланган тадбирда давлат раҳбари Укушевдан ташқари давлат хизматидаги бир неча кишига мукофот топширди:

Конституциявий суд раисининг ўринбосари Карибек Дүйшеев ва Конституциявий суднинг судьяси Латип Жумабаевга «Қирғиз Республикасида хизмат кўрсатган юрист» унвони берилди.

Конституциявий суднинг судьяси Мээргул Бобукеева Қирғиз Республикасининг фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Мурат Укушов ОАВ ҳақидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокама қилган ишчи гуруҳнинг бошида турган. «Клооп» қонун лойиҳасини ўрганиб чиқиб, у Россиянинг ОАВлари ҳақидаги «ажидаар» қонунига 95% ўхшашига, қолаверса, мураккаб эканига ишонган.

ОАВ ҳақида қонун лойиҳаси

Президент администрацияси 2022 йилнинг сентябрида «ОАВ ҳақида» қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб жамоатчилик муҳокамасига чиқарган. Унда ҳуқуқ ҳимоячилари қонун лойиҳаси сўз эркинлигини чеклайди деб билдиришган.

Медиа Полиси Институтининг экспертлари президент аппарати янги қонуннинг ёрдами билан «ҳукуматга ёқмаган веб-сайтларни ёпишни» истайди деб ҳисоблашади.

«Адилет» ҳуқуқий клиникаси ҳам янги қонун лойиҳаси давлатга «ОАВнинг ишига аралашишга ва уни изга солишга асоссиз имкониятларни беради» деган хулосага келган.

Юристларнинг фикрича, шу версиядаги қонун лойиҳаси «ҳар бир демократик жамиятнинг ажралмас қисми ҳисобланган ўй-фикрнинг хилма-хиллигига қатъий чекловлар ўрнатишга» йўналтирилган.

Кейинчалик президент Садир Жапаров ишчи гуруҳ тузиб, қонунни мукаммал ишлаб чиқишни топширди. Қонун лойиҳасининг мукаммал вариантида популярли блогерлар ҳам рўйхатдан ўтишга мажбурлиги, уларга ОАВнинг вазифалари юклангани айтилган.

Мустақил юристлар эса қонун лойиҳаси сўз эркинлигига хавф туғдиради деб баҳолашган. Улар ОАВ ҳақидаги қонуннинг янги таҳрири аввалгига нисбатан қийинлашиб кетганини айтиб норози бўлишган. Кейинчалик бу норма бекор қилиниб, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг муддати 15 майгача узайтирилган.