Бир кадр билан: Садир Жапаров FIFA президенти билан футбол ўйнади

144

5 майда Бишкекда Президент Садир Жапаров билан FIFA’нинг президенти Жанни Инфантинонинг жамоалари ўртоқлик учрашувни ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизматидан билдиришди.

Маълумотга кўра, FIFA’нинг таркибида ташкилотнинг тизимли ва ҳудудий бўлимларининг етакчилари, уларнинг орасида Франция терма жамоасининг собиқ ўйинчиси, 1998 йили Жаҳон чемпиони ва 2000 йили Европа чемпиони бўлган Юрий Джоркаефф ҳам бор.

Президентнинг гуруҳи эса вазирлар маҳкамасининг аъзолари, давлат идораларининг етакчилари, президент аппаратининг ходимларидан тузилди.

Ўртоқлик учрашувининг якунида давлат раҳбарининг жамоаси ғолиб бўлди. Ўйин охирида Инфантино Жапаровга унинг номи ёзилган FIFA’нинг формасини совға қилди.

Кеча 5 майда FIFA’нинг президенти Жанни Инфантино Қирғизистонга келган. Сафар давомида Инфантино президент билан учрашиб, Қирғизистон футбол иттифоқининг янги офисини очиш маросимига қатнашди. Бинонинг қурилиши FIFA Forward лойиҳаси асосида амалга оширилган.