«Кактус»: Бишкекда Матраимовнинг қўлини ўпаётган ҳолатни видеога олган бола калтакланди

113

Kaktus.media нашри ўз манбаларига таяниб, Бишкекда божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг қўлини ўпаётган ҳолатни видеога олган фуқарони номаълум одамлар калтаклаб кетганини ёзди.

Нашрнинг маълумотига кўра, жабрлангани болани «Бишкекдаги тунги клубларнинг бирини яқинида спортсмен ёш болалар» калтаклаб, машинасини пачақлаб кетишган.

Нашр Бишкек ШИИБи муштлашувда жабрланган фуқаро ҳам шу видеони тасвирга олган бола эканини расмий тасдиқламаганини таъкидлади. Шаҳар милициясининг маълумотига кўра, муштлашув 3 май куни соат учлар атрофида «Асанбай» кичик туманида бўлган.

«Воқеа жойга тезкор тергов гуруҳи чиқиб, кейин Октябрь туман ИИБнинг тергов бўлимига 1988 йили туғилган Э.А. ва 1987 йили туғилган С.К. исмли фуқаролар етказилган. Бу факт рўйхатга олиниб, судгача текширув ишлари бошланган. Ҳозирда воқеа тафсилотлари аниқланмоқда», — дейилади Бишкек шаҳар ИИБнинг маълумотида.

Қўлга олинганларнинг бири инициаллари билан туғилган йили видеода Матраимовнинг қўлини ўпган Ўш шаҳар жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг собиқ бошчиси Киличбек Саркарбаевнинг маълумотлари билан мос келади.

Kaktus.media'нинг маълумотига кўра, жабрланган фуқаро ҳужум қилганлар унинг ҳамқишлоқлари бўлгани учун милицияга ариза ёзишдан бош тортиб, қўлга олинганлар қўйиб юборилган.

«Ўпгинг келса, ўпиб ол»

Саркарбаев Матраимовнинг қўлидан ўпаётган видео ижтимоий тармоқларга 1 майда чиққан. Видеонинг ўзи 30 апрелда, ИИВ бошчисининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг укасини тўйида олингани айтилган.

Видеонинг кадрида ИИВ бошчисининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов, Райимбек Матраимов, Матраимовнинг вакил ўғли Мунарбек Сайпидинов ва Киличбек Саркарбаев йиғилиб суҳбатлашиб туришгани, бу орада Сайпидинов Саркарбаевга «ўпгинг келса, ўпиб ол» деб мурожаат қилиб, Саркарбаев Матраимовнинг қўлини ўпиб, иккиси қучоқлашаётганини кўриш мумикн.

Кейинчалик Твиттерда Килич Саркарбаев деб ёзилган аккаунт (бу аккаунт ҳақиқатдан ҳам Саркарбаевга тегишлими йўқми номаълум) воқеада «ҳеч қандай бошқача нарса кўрмаганини» ёзган. У "окул" (вакил) отасининг қўлини ўпиб қўйгиси келганини» айтиб, «пашшадан фил ясаманглар», деган.