Бир иқтибос билан: Мадумаров Қирғизистонда бот фабрикалар бошқараётганини айтди

145

Жогорку Кенешнинг депутати Адахан Мадумаров 3 майда сўз эркинлиги муҳокама қилинган давра суҳбатида Қирғизистонда бот фабрикаларини фуқароларга таъсири катта эканини билдирди.

«Бот фабрикаларнинг расмий мақоми бор, бот фабрикалар давлат идеологиясини шакллантиришда ҳам ишлайди. Бот фабрикаларнинг таъсири Олий судникидан ҳам, Конституциявий судникидан ҳам, қолаверса, парламентникидан ҳам анча юқори. Мана шундай нарса Қирғизистонда қўлланилмоқда, қўрқиб кетасан. Жамоатчиликнинг фикрини тортишда бот фабрикалар 24/7 ишлашади. Қандай воқеа бўлмасин, унда “муҳтарам, ҳурматли” истаган нарсани қилиб қўя олишади», — деди халқ вакили.

Мадумаров Қирғизистон Олий ва Конституциявий судларсиз, парламентсиз ҳам яшай олиши очиқ бўлиб қолганини, «сабаби қабул қилинаётган фойдаси йўқ қонунлар бажарилмай қолганини» қўшимча қилди.