Видео: Собиқ амалдор коррупция бўйича айбини тан олган Матраимовнинг қўлини ўпди

125

Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳар спорт қўмитасининг собиқ бошчиси Киличбек Саркарбаев коррупция бўйича айбдор деб топилиб, давлатга 2 млрд сом тўлаб берган божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг қўлини ўпаётган видео тарқади.

Видеодаги кадрда ИИВ бошчисининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов, Райимбек Матраимов, Матраимовнинг вакил ўғли Мунарбек Сайпидинов ва Киличбек Саркарбаев тўпланиб суҳбатлашаётганини, бу орада Сайпидинов Саркарбаевга «ўпгинг келса, ўпиб ол» деб мурожаат қилиб, Саркарбаев Матраимовнинг қўлини ўпиб, иккиси қучоқлашганини кўриш мумкин.

Қилич Саркарбаев ким?

Саркарбаев — спорт соҳасида таниқли Ўшдаги кўплаган амалдорларнинг бири. У спортнинг муштлашиш турининг бир неча марта чемпиони ва бошқа халқаро турнирларнинг ғолиби. Олдин у Қилич Асилбекович Сулайманов деб танилган. У «қалбаки ҳужжатлар» билан Ўш мэриясига қарашли жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг бошчиси бўлиб ишга кирган.

МХДҚ Саркарбаев уюшган жиноий гуруҳнинг бошчиси, «Женго» лақаби билан танилган Кадир Досонов билан «яқин алоқада эканини» ва кўплаган криминал можароларга аралашган, деб билдирган.

Кейин Қиличбек Саркарбаев қўлга олиниб, Ўш мэриясининг спорт қўмитаси бошчиси лавозимидан бўшатилган.

Жамоатчиликда Саркарбаев собиқ божхоначи Райимбек Матраимовнинг яқинларидан бири экани ҳам айтилади — журналистик суриштирувларда Саркарбаевга Матраимовга тегишли бўлган икки компания рўйхатга олингани аниқланган.

Шунингдек, у 2019 йилнинг 22 сентябрида Ўш вилоят ИИБи Саркарбаев спортчи Тологон Рахманберди ўғлини келишмовчилик сабаб тўппонча билан отганини маълум қилган. Воқеа Қорасув туманининг Фурқат қишлоғида бўлган. Мазкур факт «Танага оғир зарар келтириш» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача текширув ишлари бошланган.

Рахманберди ўғлининг айтишича, Саркарбаев Қорасув тумани Савай қишлоқ ҳукуматининг ўша вақтдаги бошчиси Мунарбек Сайпидинов билан бирга уни «ариза ёзма» деб қўрқитганини билдирган.

Муаллиф: Мирайим Алмас