Ўш вилоятининг Новқат туманига қарашли Ақбулақ қишлоғида ёнган уйнинг ертўласидан ўлдирилган 81 ёшдаги аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда 27 апрелда «Клооп»га вилоят милициясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, 26-апрелда тахминан соат 18:30 да Новқат туман милициясига қаровсиз қолган уйда ёнғин чиққани ҳақида маълумот келиб тушган.
Воқеа жойига борган милиция ходимлари ертўладан марҳумнинг жасадини олиб чиқишган. Аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш учун тегишли экспертиза тайинланиб, «Ўта шафқатсизларча одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалди.
Милициядан ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланаётганини таъкидлашди. Воқеа бўлган ердаги гувоҳлар сўроқ қилиниб, тергов давом этмоқда.
Муаллиф: Мээримай Акунова