«Қумтор» 2022 йили деярли 1 млрд долларга олтин сотган

«Қумтор Голд Компани» компанияси 2022 йили 17 тонна олтин сотиб, 986 млн 511 минг доллар топган. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизматидан билдиришди.

Сурат: Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати

Акционерлар олдида компаниянинг иши бўйича ҳисобот бериб, «Қумтор»нинг вакиллари 2022 йили 32 млрд сом солиқ ва бошқа тўловларни тўлашганини билдиришди.

Бу учрашувда вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров «олтин ишлаб чиқаришдан тушган даромад аҳолининг муҳтожлиги учун тузилган ижтимоий лойиҳаларга сарфланишини ва барча ҳисоботларни манзили бўйича тақсимлаш кераклигини» таъкидлади.

«“Қумтор” давлатга ўтгунча ҳисоботлар турлича айтилган. Кон давлат тасарруфида бўлгандан кейин ҳисоботлар ҳам аниқ бўлиши керак. Бунинг учун Директорлар кенгаши ҳам назоратни жиддий олиб боринглар», — деди Жапаров.

2023 йили «Қумтор Голд Компани» 14 тоннадан ортиқ олтин ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, компания 2026 йилдан бошлаб Қумтор конидаги қолдиқ сақловчи жойнинг қолдиқларини қайта ишлишни бошлашни режалаштирмоқда. Президент Садир Жапаровнинг айтишича, қолдиқ сақловчи жойдан олинадиган олтиннинг умумий баҳоси деярлик 3,5 млрд АҚШ доллари деб баҳоланмоқда. Қолдиқларни қайта ишлашни Финляндиянинг Metso Outotec компанияси бажаради.