Тарихий учрашув: Акжол Махмудов россиялик полвон Роман Власовди енгди

120

Қирғиз полвони Акжол Махмудов 26 апрелда Олмаотада ўтган халқаро Poddubny Wrestling League турнирида россиялик спортчи Роман Власовни енгди.

«Бутун кураш олами кутган учрашув» деб аталган мусобақада ҳисоб 1:1 билан тугади. Грек-рим курашининг қоидасига кўра, охирги бални қирғиз полвони олгани учун ғалаба Махмудовга берилди. Учрашувнинг охирги 5 сониясида Власов ҳеч қандай ҳаракат қилмаган.

Бунга қадар спортчилар Бишкекда учрашувни ўтказиш бўйича келишишган ва учрашув номаълум сабаб билан кейингига қолдирилган.

Акжол Махмудов 24 ёшда. Спортчи Қирғизистоннинг грек-рим кураши бўйича жаҳон чемпиони ва Токио олимпиадасининг кумуш медали соҳиби. Шунингдек уч марта Осиё чемпиони.

Роман Власов — 33 ёшдаги спортчи. У икки марта Олимпиада, уч марта жаҳон ва тўрт марта Европа чемпион. Кураш дунёсидаги энг муваффақиятли, кўп титулли полвонлардан бири.

Шу куни жаҳон чемпиони Жоламан Шаршенбеков россиялик Динислам Бамматов билан курашди. Қирғиз полвони россиялик спортчини 7:2 ҳтсобида ютиб, бу лиганинг уч марта чемпиони бўлди.

Улардан ташқари, турнирга грек-рим кураши бўйича полвон Узур Жусупбеков билан эркин курашчи Тайирбек Жумашбеков ҳам қатнашди. Улар россиялик спортчилар билан беллашиб, ғалаба рақиблар фойдасига ҳал бўлди.

Олмаотада ўтган бу сафарги PWL-4 турнирига Қирғизистон, Молдова, Россия, Озарбайжон, Куба, Қозоғистон, Арманистон, Албания, Болгария, Словакия, Ўзбекистон, Монголия ва Эрон спортчилари қатнашишди.