Президент Садир Жапаров электр энергиясига бўлган нархни кўтармаса, 10-15 йилдан кейин ўлкадаги энергетика тармоғи «умуман йўқ бўлиб кетади» деб билдирди. Бу ҳақда у 27 апрелда «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида айтди.
Жапаровнинг айтишича, бугунги кунда давлатнинг энергетика тармоғидаги қарзи 137 миллиард сомни ташкил қилади. У электр энергиясини тан нархидан паст сотгани натижасида юзага келган фарқ қарз бўлиб тўпланиб қолганини таъкидлади.
«Бироқ шу ГЭСлардан чиққан тан нарх билан тўғри бошқа ҳаражатларсиз халққа етиб қолмайди. Ўртада ҳаражатлар бўлади. Масалан, энергетикларнинг меҳнат ҳақлари, сотиб олинаётган ускуналар, симлар, симёғочлар, хизмат кўрсатишга кетган ҳаражатлар, кўмир, мазут, импорт қилинган электр энергияси, техник йўқотишларнинг бари тан нархга қўшилади. Шунинг учун тан нарх 2 сом 38 тийинга чиқяпти. Биз эса бугунги кунда 1 кВт/соат электр қувватини 0,77 тийиндан сотамиз», — деди у.
Давлат раҳбари бунгача бўлган президентлар «халқ кўтарилиб кетади, деб қўрқиб, тарифни кўтармаганини» айтиб, ҳар йили энергетика тармоғи «катта қарзга ботган» деб қўшимча қилди.
Жапаров ўлкадан чиққан электр қуввати ўзимизга етмайди, деб айтиб, қишда 3 миллиард кВт/соат электр энергиясини қўшни давлатлардан сотиб олишини билдирди.
«Мен келганда қандай қилдим? Қўшнилардан қишда нақд пулга электр қувватини сотиб олмадим. Қишда бизга электр қувватини берсанглар, ёзда сизларга сувни генератор орқали чиқараман. Ундан чиққан электроэнергия билан яна қайтараман деб, сувни генератор орқали оқизиб, электроэнергиясини қайтариб қўйяпмиз», — деди у.
Шунингдек, давлат раҳбари энергетика тармоғидани қарздан қутилишини таъкидлаб, бунга вақт кераклигини қўшимча қилди.
«Албатта, ўғирликни 100 фоиз йўқ қилдик, дейишдан узоқман. Майда-чуйда ўғирликлар ушланмоқда. Қамаб, қайтариб тўктиряпмиз. Аввалгидай тизимли ўғирлик йўқ. Агар кимлардир ўғирлаётганини билсангиз, бу ишда бизга катта ёрдам бўлади. Халқ ўзи ҳам энергетика тизимидаги ўғирликка қарши курашиши керак», — деб қўшимча қилди у.
Қирғизистонда 1 майдан бошлаб турғунлар учун электр энергияснинг нархи 23 тийинга кўтарилиб, 1 сомни ташкил қилди. Тегишли қарорга 14 апрелда Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров қўл қўйган.