«Окуу керемет» лойиҳаси асосида маҳаллий замонавий муаллифлар ва иллюстраторларнинг 1 миллион китоби Қирғизистоннинг таълим муассасаларига ва кутубхоналарига топширилади. Бу ҳақда 26 апрелда лойиҳа директорининг ўринбосари Нургул Токтогулова билдирди.
Маълумотга кўра, мазкур лойиҳа асосида 80 муаллиф ва 35 иллюстратор Таълим вазирлиги билан бирга уюштирилган очиқ танловда сараланиб, китоб нашр қилишнинг замонавий усуллари бўйича семинарлар уюштирилган.
Унга кўра, маҳаллий муаллифлар «болаларга бағишланган турли жанрдаги асарларни яратишда янги усулларга эга бўлишган».
«2020 йилдан бери биз эртак, комикс, энциклопедия, фэнтези каби турли жанрдаги болалар адабиётининг 1300дан ортиқ намунасини яратдик. Бу асарлар оила, дўстлик, хилма-хилликни қабул қилиш, ҳурмат қилиш, қизиқиш, яратувчанлик каби қадриятларни улуғлайди», — деб билдирди Токтогулова.
Саралаб олинган ижод намуналари 1 миллион нусхада чоп этилиб, республиканинг турли мактабларига ва кутубхоналарига топширилади.
USAIDнинг «Окуу керемет» лойиҳаси Қирғизистондаги 450 минг бошланғич синф ўқувчилари учун китоб ўқиш ва математикани ўргатишни яхшилашга йўналтирилган. У Таълим вазирлиги билан биргаликда ўлкадаги 1682 мактабда амалга оширилмоқда.
Муаллиф: Мээримай Акунова