Статистика қўмитаси: Қирғизистонда яшаш минимуми 7,5 минг сомни ташкил қилди

132

Мамлакатда 2023 йилнинг уч ойига нисбатан яшаш минимуми 7501 сом 97 тийинни ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасидан хабар беришди.

Маълумотга кўра, яшаш минимуми меҳнатга лаёқадли ёшдагилар учун 8363 сом, пенсия ёшидагилар учун 6650 сом, деб белгиланса, болалар учун эса 6415 сомни ташкил қилди.

Жорий йилнинг уч ойига кўра асосий шаҳар ва туманлардаги яшаш минимумининг кўрсаткичи:

  • Бишкек шаҳри - 7650 сом;
  • Ўш шаҳри - 7490 сом;
  • Боткен вилояти — 7352 сом;
  • Жалолобод – 7789 сом;
  • Иссиқкўл — 6974 сом;
  • Норин – 7545 сом;
  • Ўш - 6994 сом;
  • Талас - 6862 сом;
  • Чуй - 7243 сом;

Ўтган йилнинг шу даврига кўра, яшаш минимуми 6813 сом 6 тийин этиб белгиланган эди. Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар учун 7612 сом, пенсионерлар учун 6066 сом, болалар учун 5796 сомни ташкил этган.

Яшаш минимуми - бу инсоннинг кундалик ҳаёт тирикчилигига етарли бўлган озиқ-овқат билан таъминлашнинг минимал қийматини ўз ичига олган кўрсаткич.