Жалолобод вилоятида USAIDнинг «Тинчлик учун озиқ-овқат» дастури доирасида муҳтажларга ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда 19 апрелда «Кабар» давлат ахборот агентлиги билдирди.
Озиқ-овқат болаларнинг руҳий шифохонасига, қариялар уйига, сил ва ОИВ/ОИТСга қарши кураш марказларига тарқатилди.
Ташаббуснинг мақсади – эҳтиёжманд фуқароларни саломатлиги учун уларни витаминли маҳсулотлар билан таъминлаш.
Муаллиф: Бекмирза Урустамов