Пора олишда гумон қилинган Қоракўл туман ИИБ терговчиси Баатирбек Тюкебаев (Биринчи май туман ИИБнинг раҳбари Тилек Тюкебаевнинг ўғли – таҳр.) оқланди. Бу маълумотни «Клооп»га Иссиқкўл вилоят судидан тасдиқлашди.
Матбуот котибининг хабар беришича, 13 апрелда вилоят суди судьялари Қоракўл шаҳар судининг Тюкебаевни оқлаш ҳақидаги ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган.
Баатирбек Тюкебаев 2022 йилнинг февралида 20 минг сом пора олишда гумонланиб ҳибсга олинган. У қамоққа олиниб, Иссиқкўл вилоят ИИБи Тюкебаев эгаллаб турган лавозимидан вақтинча четлатилганини билдиришган. Кейинроқ у уй қамоғига олинган.
Унинг отаси, Тилек Тюкебаев Биринчи Май туман ИИБнинг бошлиғи. У ўтган йилнинг 15 ноябрида Оқ уй олдидан омбудсмен Азиза Абдирасуловани куч қўллаб ҳибсга олгани билан танилган.
Шунингдек, Тюкебаев аввалроқ аёллар ҳуқуқлари учун ва «Путинизм»га қарши тинчлик митингларини иштирокчиларини қўлга олиш ишига раҳбарлик қилган.
Асосий саҳифаги сурат 2019 йили эълон қилинган, очиқ манбалардан олинди.