Ўш: «Меҳрибонлик» уй-интернатининг раҳбари Айгул Калматовага танбеҳ берилди.

130
Айгул Калматова. Сурат: Ўш пирим

Ўш шаҳар мэрияси томонидан «Меҳрибонлик» қариялар ва болалар уйи мудири Айгул Калматовага келиб тушган шикоятлар асосида танбеҳ берилди. Бу ҳақда 18 апрелда «Клооп»га шаҳар мэриясидан маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, «Меҳрибонлик» уй-интернатининг қўриқчилари етакчининг устидан шикоят қилган. Унинг асосида шаҳар ҳокимияти томонидан тузилган махсус комиссия материалларни ўрганиб чиқиб, ишни Ўш шаҳар прокуратурасига ўтказиб берган.

Прокуратура эса Ўш шаҳар мэриясига интизомий чора қўллаш таклифини киргизган.

«Унинг асосида, Ўш шаҳар  “Меҳрибонлик” уй-интернати раҳбари Айгул Калматовага Ўш шаҳар мэрияси томонидан танбеҳ берилган. Бироқ уй-интернатининг раҳбари прокуратуранинг қарорига рози эмаслигини билдириб, судга мурожаат қилган», — дейилади билдирувда.

Калматова эса Turmush нашрига изоҳ бериб, «мэриянинг берган танбеҳига нисбатан эмас, Ўш шаҳар прокуратурасининг қарорини бекор қилиш бўйича Бош прокуратурага мурожаат қилганини», айтди.

Аввалроқ, «Меҳрибонлик» қариялар ва болалар уйининг собиқ қўриқчиси етакчи озиқ-овқатларни уйига ташиб кетиб, сабабсиз ишдан бўшатганидан шикоят қилган.

Қўриқчилардан бири раҳбар келганидан сўнг ходимларга «босим ўтказиш билан ишдан бўшатиб, уларнинг ўрнига қариндошлари ва танишларини қўя бошлаганини» айтган.

Интернат директори эса бу айбловларни рад этиб, қўриқчини болаларга нисбатан зўравонлик кўрсатгани учун ишдан бўшатганини билдирган.

Муаллиф: Мээримай Акунова