Журналист Семетей Талас уулу экстремистик материалларни тарқатиш айби бўйича айбдор деб топилди

123

18 апрелда Бишкекнинг Биринчи Май туман суди журналист Семетей Талас уулуни экстремистик материалларни тарқатишда айбдор деб топди. Бу ҳақда «Клооп»га суд матбуот хизмати хабар берди.

Суд уни уч йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган, бироқ бир йиллик пробация назорати муддатини тайинлаш билан жазодан озод қилди.

Журналистнинг ўзи 24. kg сайтига қарорни юқори инстанцияда шикоят қилиш ёки қилмасликни ҳозирча билмаслигини айтди.

2022 йилнинг февралида Семетей Талас уулу МХДҚда сўроқ берган. Унда махсус хизматдан журналист экстремистик материалларни тарқатишда гумон қилинаётгании билдиришган.

Сўроқдан кейин Талас уулу журналистларга ўзининг Фейсбук саҳифасида диний мавзудаги постларининг бири билан боғлиқ гувоҳ сифатида чақирилганини айтган.

1 ноябрда эса журналист МХДҚ томонидан қўлга олинган. Унда Талас уулу экстремистик материалларни тарқатиш иши бўйича қўлга олингани айтилган. У 3 ноябрда уй қамоғига олинган.

Семетей Талас уулу жиноят ва коррупция мавзуларида ёзадиган мустақил журналист сифатида танилган.