«Қирғизтемир»нинг иши: Коррупция билан диктатуранинг қандай боғлиқлиги бор?

160
База ҳозир шундай кўринади. Сурат: Жоомарт Дуулатов / «Клооп»

15 йил муқаддам Бакиев одамлари томонидан босиб олинган «Қирғизтемир»нинг ишлаб чиқариш базаси ҳалигача қонуний эгасига қайтарилмаган. Унинг устига, амалдорлар босиб олишни тўлиқ қонунийлаштиришга ҳисса қўшмоқда. Лекин ўша вақтда, босиб олганлардан 12 млн сом солиқ ундиришга ҳаракат ҳам қилинмаган.

Буларнинг барчаси, Максим Бакиевнинг шериги Алексей Ширшовнинг Қирғизистонга эсон-омон келиши, президент Садир Жапаровнинг Қурманбек Бакиев билан учрашуви ҳамда яқинда нишонланган 2010 йилдаги апрель инқилобининг 13 йиллиги муносабати билан ўтмоқда. Жапаров инқилоб яна қайталанмаслигига йўл бермаслик учун бор кучини сарфламоқда.

7 апрель куни Қирғизистон мамлакатнинг иккинчи президенти Қурманбек Бакиев клани ҳокимиятдан ағдарилган апрель инқилобининг навбатдаги йиллигини нишонлади. Бу воқеа раҳбарни куч билан алмаштириш ҳолатининг биринчими эмас, балки Бакиев ҳукмронлиги талончилик ва қотиллик билан эсда қолгани боис, бу кун байрам сифатида нишонланади. Унинг оиласи томонидан ўғирланган мол-мулк давлатга қайтарилган, деб ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан, бегонага мутлақо алоқаси йўқдек туюлган кичик бир юридик ҳодиса кўнгил четида қолиб кетган. Яқинда, 2023 йил 18 апрелда Бакиевлар шерик бўлиб рейдерлик йўли билан босиб олган «Қирғизтемир» очиқ акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш базасининг олди-сотди шартномасидан солиқ ундириш бўйича ишнинг муддати тугайди. Суд суриштируви вақтида давлат ишхонанинг қонуний эгасининг ҳуқуқларини ҳимоя қилмагани озлиқ қилганидек, бу ҳолатдан ўзи ҳам зиён кўрган – давлатга 12 млн сом зарар тушмай қолган. Бишкекда жойлашган ишхона ҳали ҳам «бакиевчиларнинг» назоратида туради.

«Қирғизтемир»ни қандай тортиб олишган?

«Қирғизтемир» – 2000 йилларнинг ўртасида Қирғизистон бўйича деярлик йигирмага яқин объектга – дўконларга, Иссиқкўлдаги панционатларга, савдо мажмуаларига эгалик қилувчи акционерлик жамият. Бироқ, асосий активи – Бишкекдаги Мурманск кўчаси, 56 манзилдаги 17 минг квадрат метрни ташкил қилган ишлаб чиқариш базаси. 2017 йили акциянерлик жамиятининг маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари, омборлари, темир йўл линиялари, иккита тепловоз ва 12 та крани мавжуд эди. Буларнинг барчаси Бишкек марказидан унчалик узоқ бўлмаган ерда, барча коммуникацияси бор 7,8 гектар ерда ўрин олган.

2007 йили, Қурманбек Бакиев ҳокимият чўққисига чиққанда,  унинг оила аъзолари фурсатдан фойдаланиб, рейдер босиб олишларни ишга оширган. Қирғизистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, президентнинг ўғли Максим Бакиев ва унинг қўл остида ишлаган Алексей Елисеев «“Қирғизтемир” акциянерлик жамиятининг мулкини ҳамда акциялар пакетига эга бўлиш мақсадида», «акционерларнинг манфаатларига қарши, қўрқитиш ва шантаж қилиш билан», узларининг яқинлари орқали акциянерларни назорат пакетини сотишга мажбурлашган. Бу ерда «Қирғизтемир» АЖ 66,9 фоиз акциясини «Амадеус» МЧЖ томонидан сотиб олгани ҳақида гап кетмоқда.

Кейин улар ишлаб чиқариш базасини Global Group ёпиқ акциянерлик жамиятига сотишган. Компанияга Алексей Ширшов билан алоқаси бор шахс эгалик қилган. Ширшов энергетика компанияларининг собиқ топ-менежери, Максим Бакиевнинг дўсти ҳамда Бакиевлар кланининг коррупцион схемаси муаллифларидан бири.

Сотилиб кетгандан сўнг дарҳол «Қирғизтемир» базаси божхона омбори деган лицензия олди ва янги ҳўжайинлар бинонинг қолган қисмини ижарага бера бошлашган. Бу кўчмас мулкка эгалик қилганлар қандай фойда кўрганини бундай тушунинг – омборлар ижараси ойига 170дан 600 минг сомгача баҳоланади.

Қолаверса, база бошиданоқ Қирғизистон банкларидан пул ечиб олишда ҳам фойдаланила бошлаган. Global Group базани гаровга қўйган ва биринчи кредитни 2009 йили «Иссиқкўл» тижорат банкидан олган. 2007 йили бу банкни Максим Бакиевнинг одамлари босиб олган ва президент Садир Жапаровнинг опаси Райкул Жапарова банкнинг раҳбари этиб тайинланган.

2010 йили, президент Бакиев тахтдан қулаганидан сўнг, халқ ғалаёнлари туфайли унинг оиласи ва унга яқин одамларнинг мулки қамоққа олинган. Улар орасида бакиевчилар «Қирғизтемир»дан тортиб олган база ҳам бор эди.

Аммо, 2017 йилга қадар, мулкка эгалик қилган компанияларнинг бошқарувини бир неча маротаба алмаштириш орқали базани қамоқдан чиқаришган.

Диққат қилиб ўтиринглар. Рейдерлар қандай қилиб из яширишган?

2016 йилнинг апрелида «Қирғизтемир»нинг ишлаб чиқариш базаси тарихида Россия ва Қирғизистон фуқароси Владимир Цмоколо исмли шахс пайдо бўлган. У вақтда база Global Group компаниясига ўтган бўлган. Цмоколо қайсидир вақтда, шахсий эҳтиёжлари учун Global Group компаниясининг эгасига қарзга 15 млн сом берганини айтиб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Қарзни қайтармагани учун унинг ўрнига ишлаб чиқариш базасини беришни сўраган. У ҳақиқатдан ҳам қарз берганми, йўқми номаълум, аммо суд унинг илтимосини қаноатлантирган. Бироқ, прокуратура бу қарорни ноқонуний деб ҳисоблайди, чунки компания етакчининг шахсий қарзи учун кафолат бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, қарз бўйича тилхат нотариусдан тасдиқланмаган. Лекин, бу фактлар судни чалғитмаган. Натижада, банк кейинчалик 381 млн сомга баҳолаган база 15 млн сомдан тўлов эвазига Цмоколога ўтган.

2017 йилнинг апрелида, апрель инқилоби ғалабасини масхара қилгандек, Цмоколо компанияни қайтадан Global Group фирмасига 136 млн сомга сотган. У ҳақиқатдан ҳам бу миқдорни олганми ёки йўқми номаълум. Бироқ бу келишувдан Қирғизистон бюджетига 12 млн сомдан ортиқ солиқ тушиши керак эди. «Қирғизтемир»нинг ишига алоқадор суд мажлисларига иштирок этган юрист Елена Дзимидовна «Клооп»га бўлишган ҳужжатларига кўра, шу бўйича шартномадан тушувчи солиқ тўланмаган.

Давлат бюджетига тушмай қолган пулларни ундириб олиш имкониятидан бугун, 18 апрелда қўл ювади, чунки ишнинг муддати тугайди. Цмоколо билан Global Groupнинг ўртасидаги олди-сотди шартномаси, балким, базани гаровга қўйиб, банкдан яна бир йирик суммада кредит олиш учун керак бўлгандур. Сабаби, ўша 2017 йили Бакиевчи компания «Бакай Банк» тижорат банкидан 1,2 млн доллар олган.

2018 йилнинг июнь ойида Global Group яна бир кредит олган  — бу сафар «Айил Банк» давлат банкидан 1,5 млн доллар. Гаровга «Қирғиз Темир»нинг базасини қўйган.

Августда Бакиевчи фирма учинчи кредитни олган — қайтадан «Айил Банк»дан, лекин 34 млн сом (ўша пайтда 500 минг долларнинг атрофидаги пул). Гаровга яна ўша база қўйилган. Давлат банкининг [қарз бериш] ҳаракати қонуний бўлганми, деган савол очиқлигича қолмоқда.

2018 йилнинг ноябрида Қирғизистоннинг Олий суди базани қамоққа олиш бўйича 2010 йили қабул қилинган қарорни тиклаган. Аммо кеч бўлиб қолган эди: «Қирғизтемир» бир неча марта банкга гаровга қўйилган эди.

2019 йилнинг мартида прокурор базани давлат фойдасига мусодара қилишни талаб қилган. Бироқ Бишкекнинг Биринчи май туман суди бу талабни қаноатлантирмаган. Сабаби ишхонани «бакиевчи» схемаларга аралашгани учун жазо муддатини олган биринчи эгалари — Денис Гладишев ва Ульяна Пакка чиқарилган ҳукмда база жиноий йўл билан олинган деб айтилмаган. Аммо жиноят ишларининг бири бўйича айбловда ишхона ҳақида маълумот бўлган.

Натижада суд «Қирғизтемир»га қўйилган ҳибсни бекор қилиб, Бакиевнинг атрофидагиларга қачонлардир босиб олган мулкини истагандай фойдаланишга имкон берган.

2021 йил бошида Ленин туман суди солиқ хизмати Global Group компаниясида текширув ўтказиши керак эди. Текширувнинг сабаби — мана шу Цмоколо билан тузилган шартномадан кейин давлатга тўланмай қолган 12 млн сом. Бироқ текширув ўтказилмаган — прокуратура рад этган. Кейинчалик Global Group ЁҲЖнинг эгалари компания номини «Азия Пром Групп» ЁҲЖ деб ўзгартириб, ликвидация процедурасини бошлашган.

Россияга реэкспорт вақтида Бакиевларнинг жонланиши

Бугунги кунда «Қирғизтемир»нинг Бишкекдаги ишлаб чиқариш базаси аввалгидай «Азия Пром Групп» ёпиқ акционерлик жамиятига тегишли. Бир вақтлардаги ишлаб чиқариш ишхонаси омбор ва офис сифатида ижарага бериляпти. Бу объектлар Бакиевларнинг Global Group фирмасига кредитлар берган банкларнинг гаровида туради.

«Азия Пром Групп»нинг етакчиси — Кимбат Урумкулова. Унгача бу Global Group’га эгалик қилган ва Талантбек Иманов билан алоқаси бор «Central Asia Financial Partnership» ёпиқ акционерлик жамиятининг раҳбари бўлган.

Талантбек Иманов 2010 йилнинг апрелигача Ширшовнинг ҳайдовчиси бўлган, ўша вақтда Ширшов «ТНК Дастан» ОҲЖнинг директори бўлган. Ширшов давлатдан чиқиб кетгандан кейин Иманов унинг уйида яшаб, банк депозитини бошқарган. «Кактус» Ширшов 2022 йили «Дастан» заводида Иманов билан учрашганини ёзган.

Бакиевлар тахтдан қулагандан кейин коррупцияда айбланган, бироқ эркинликда қолган Ширшов Қирғизистонга қайтиб келган. Унга сувдан қуруқ чиқишига президент Садир Жапаров билан шахсий учрашуви ёрдам берган. Президент ўзи Ширшов билан учрашган вақтда Лондонда яшаётган Максим Бакиев давлатдан чиқариб кетган 200 млн долларни мамлакатга қайтаришга ёрдам бермоқда, деб тушунтирган. Аммо шундан бери бу пуллар давлатга қайтарилганми, йўқми номаълум.

«Клооп» бунгача Садир Жапаров билан МХДҚнинг амалдаги бошчиси Камчибек Ташиев қочқин президент Курманбек Бакиевдан қарздор эканини хотирлатган эди. 2020 йили Жапаров қочқин президентлар Акаев билан Бакиевни «кўп халқ кечирса» Қирғизистонга олиб келишини билдирган. 2023 йилнинг февралида давлат раҳбари кутилмаганда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қамоқдан чиқариб, барча собиқ президентлар билан Дубайда учрашув ташкил қилган, унга 2010 йилдан бери Беларус пойтахти Минскда яшаётган Бакиев ҳам қатнашган. Жапаров буни «ўлка келажаги учун» барча собиқ президентларнинг тарафдорларини бирлаштиришни истаб қилганини айтган.

Ҳукумат аппаратининг координациялаш бўлимининг собиқ етакчиси Эркин Сакиев Жапаровнинг яраштириш миссиясини Қирғизистонни санкцияларни минималлаштирувчи базага айлантиришни ва ички сиёсий куришни кучайишини камайтиришни истаган Москванинг босими билан боғлаган. Бу ҳақиқатга яқин: 2022 йили Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг ҳисобига кўра, Қирғизистон Россияга реэкспорт қилишдан 36 млрд сом топган, Россия Федерацияси ташқи сиёсатининг концепциясида ўлкани постсовет майдонда «турли революцияларни олдини олишнинг» асосий мақсади деб атаган.

Балки, Путин бошчилигидаги Евроосиё жандармини бу ерга алоқаси йўқ ва Садир Жапаров ўзи қачондир шуларга ўхшаб сиёсий жарликка тушиб қолмаслик учун кланлар орасида баланс излаётган бўлиши мумкин. Давлат борган сари диктатурага шўнғиб бормоқда ва «Қирғизтемир»нинг ишида адолат бўлиши бу ақлга сиғмайди.

Муаллифлари: Екатерина Резникова, Арууке Солтоной, Виктор Мухин