Жалолобод: Мэрияга қарашли ерга ўзбошимчалик билан турар-жой қурилгани аниқланди

105
Иллюстратив сурат

Жалолобод шаҳрида мэрияга қарашли ерга ўзбошимчалик билан кўп қаватли турар-жой қурилгани аниқланди. 13 апрелда Бош прокуратура, бунга шаҳардаги архитектура ва қурилишни тартибга солиш бошқармаси томонидан тегишли назорат олиб борилмагани сабаб бўлганини билдирди.

Маълумотларга кўра, маҳаллий прокуратура мэрияда текширув ишларини юргизди. Унда қурилиш компанияларидан бири рухсатнома ва лойиҳа ҳужжатларисиз муниципал ерга кўп қаватли уй қуриб олгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан назорат органи «Ўзбошимчалик» ва «Хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш» моддалари бўйича иш қўзғади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бунга қадар, март ойида Ўш шаҳарсозлик ва архитектура бошқармаси ходимлари томонидан кўп қаватли уйлар қуриш учун қонунга хилоф равишда хулосалар берилгани аниқланиб, «Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича иш қўзғатилган эди.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева